2022 йил 2-3 декабрь кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот ва коммуникациялар Департаменти томонидан “International strategic communication summit 22” мавзусида халқаро саммит ташкил этилди.
Бу йилги саммит 4000 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашаётган мунозара ва музокаралар учун ишлаб чиқилган Stratcom платформаси доирасида ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг беш қитъасидан қатнашаётган 40 дан ортиқ давлатларидан 100 дан зиёд маърузачи иштирок этмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон делегацияси билан биргаликда илк бор “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам қатнашмоқда. Саммит Туркия Республикаси Президенти Реджеп Тайип Эрдоганнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган видеомурожаати билан бошланди.
Stratcom платформаси 2021 йилда жамоатчилик ва стратегик алоқа соҳасида глобал ўзаро ҳамкорлик марказини барпо этиш мақсадида яратилган бўлиб, ўтган бир йил вақт давомида давлат сектори, оммавий ахборот воситалари, академик доиралар, фуқаролик жамиятининг инстиутлари ҳамда хусусий секторни стратегик алоқа соҳасида бир мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилиб келмоқда.
Бугунги кунда бутун дунё низолар, урушлар, гуманитар фожиалар, терроризм, ядровий таҳдидлар ёки озиқ-овқат, энергетик, молиявий соҳаларда инқирозларга дуч келмоқда. Ушбу муаммоларга жавобан глобал миқёсда тизимли ва режалаштирилган ахборот алмашинувининг ишлаб чиқилмаганлиги муаммолар кўламини янада кенгайтирмоқда.
Ушбу икки кунлик саммит доирасида давлат арбоблари, илмий-сиёсий ва академик доиралар вакиллари томонидан стратегик коммуникациялар соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, дунё давлатларининг ахборот сиёсати ва дезинформацияга қарши курашиш борасида амалга ошириб келаётган сиёсати бўйича ўзаро фикр алмашилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати