Жорий йилнинг 19 март куни Қозоғистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасига муддатидан олдин бўлиб ўтган ушбу сайловлар илк бор аралаш тизим бўйича ташкил этилди. Унда, депутатларнинг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади.
Ушбу парламент сайловларининг ўтиш жараёнини Туркий тилли давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар вакилларидан иборат делегация ҳам кузатиб борди.
Жумладан, делегация таркибида бўлган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам Остона шаҳрида бўлиб, 32 та сайлов участкасининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Умуман, олганда кузатувчлар ҳар бир сайлов участкаси, у ерда сайловчилар учун яратилган имкониятларни юқори баҳолашди.
Сайлов якунлари бўйича бўлиб ўтган брифинг ва делегация аъзоларининг расмий баёнотида овоз бериш жараёнлари шаффоф, барча томонлар учун тенг имкониятлар яратилган ҳолда ўтказилганлиги эътироф этилди.
Шу билан бирга, делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув ўтказиб, мамлакатда ўтказилган парламент сайлови ҳамда туркий қардош мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларининг истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати