2023 йилнинг 13-17 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти вакиллари ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари ишчи ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлди.
Ташриф давомида ГФР ТИВнинг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг, Европа сиёсати институти, Германия ташқи сиёсат жамияти раҳбарияти ва экспертлари билан учрашувлар, шунингдек Германия Бундестаги парламенти фракциялари депутатлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Германия томони билан ўтказилган музокаралар давомида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари, Европа Иттифоқи ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар, шунингдек Брюссел ва Берлиннинг минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлашдаги роли батафсил муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишида Ўзбекистон томонидан сўнгги йилларда илгари сурилаётган тизимли ва ортга қайтмас характерга эга бўлган ижобий ўзгаришларнинг ўрни юқори эканлиги эътироф этилди. Хусусан, очиқлик, ошкоралик, яхши қўшничилик сиёсати ва конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлаш орқали Марказий Осиё минтақаси, хатто дунёдаги юқори нотинчлик шароитида ҳам дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик макони бўлиб қолмоқда.
Натижада, минтақа аста-секин барқарор иқтисодий ўсиш зонасига айланиб бормоқда. ЕТТБ прогнозига кўра, 2023 ва 2024 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ЯИМ ҳажми мос равишда ўртача 4,9% ва 5,4% га ўсади. Иқтисодиёт ҳажмининг ўсиши билан бир қаторда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Сўнгги 6 йил ичида ушбу кўрсаткич 2 баравар ошиб, 2022 йилда 200 млрд. долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, Марказий Осиё ўзаро боғлиқлик бозорига айланиб, тобора кўпроқ инвесторларни жалб қилмоқда. Минтақага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 45 фоизга ўсиб, 2022 йилда 40 млрд. долларни ташкил этди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу тенденциялар минтақанинг барқарорлиги ва барқарор ўсишидан далолат беради, чунки савдо-иқтисодий ўзаро боғлиқлик ошгани сайин, давлатларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ва барча масалаларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга иштиёқи ортиб боради.
Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси томонидан ташкил этилган Германия Бундестаги парламент фракциялари депутатлари билан ўтказилган давра суҳбати давомида Германия томони сўнгги йилларда Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқларни алоҳида қайд этди.
Депутатлар Конституциявий ўзгаришлар жараёнида экология, таълим, маъмурий бошқарув ва ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларига алоҳида эътибор қартилганини юқори баҳолади. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати