Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида «Ўзбекистон–2030» стратегияси тақдимоти ўтказилди. Мазкур тадбир Пекин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонаси ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда Мўғулистоннинг етакчи илмий, академик, эксперт-таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилганларга «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ҳамда белгиланган енг муҳим мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, тақдимотда онлайн иштирок етган «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Стратегиянинг 2030-йилгача мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат сифатидаги аҳамияти, хусусан, барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига қўшишга қаратилган узоқ муддатли ривожланиш дастури эканлигини қайд етди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар «Ўзбекистон–2030» стратегияси доирасида мамлакат қисқа вақт ичида таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш, иқтисодий ўсиш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда давлат бошқарувини модернизация қилиш соҳаларида ўз олдига аниқ мақсадлар қўйганлигини эътироф этишди.
Тақдимот давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон халқларининг кўп асрлик тарихий алоқалари ва бугунги кунда барқарор тараққиёт йўлидаги дўстона муносабатлари ҳақида ҳам тўхталишди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати