“Тараққиёт стратегияси” марказида ўтказилган бу галги матбуот анжумани такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасининг “2030 йилга қадар иқтисодиётни ривожлантиришнинг замонавий моделини шакллантириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш” йўналишига бағишланди.
Тадбирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Марказий банк вакиллари, экспертлар, ОАВ вакиллари ва журналистлар таклиф этилди.
Анжуманни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.Туляков олиб борди. Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида муайян ютуқларга эришилгани, бир вақтнинг ўзида ҳаётнинг ўзи янги вазифалар, янги талаблар ва янги чақириқларни кун тартибига қўяётгани, шу туфайли Стратегияни мавжуд реал шароит, жамият эҳтиёжлари ҳамда жадал ўзгараётган глобал тенденциялардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарурати юзага келётганини таъкидлади.
Анжуманда такомиллаштирилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида белгиланаётган кўрсаткичларнинг таҳлили бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари маълумот берди.
Жумладан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси Абдулла Ҳошимов такомиллаштирилаётган Стратегия лойиҳасида мазкур вазирликка тегишли мақсадли кўрсаткичларнинг амалга оширилиши бўйича гапириб берди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача 5–7 фоиз атрофида ўсишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини доллар ҳисобида йиллик ўртача 7 фоизга ошириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда умумий қиймати 150 миллиард доллар бўлган 400 дан зиёд стратегик аҳамиятга эга технологик ва инфратузилмавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари белгиланган.
– 2030 йилга келиб Ўзбекистон жаҳон бозорида тайёр маҳсулот етказиб берувчи етакчи давлатлардан бирига айланиши керак. Шунидан келиб чиқиб, экспорт ҳажмини 2030 йилгача 67 млрд долларга етказиш мақсад қилинган. Амалдаги Стратегияда 2030 йилдагача 45 млрд долларга етказиш кўзда тутилган эди. 2026 йилнинг ўзида 40 млрд долларга етказишни белгилаб олганмиз. Экспорт қилишда халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 5 мингтага етказиш, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробар (улушини 70 фоизгача) кўпайтириш, Европа давлатларига GSP + ва бошқа тизимлар доирасида тайёр ва технологик маҳсулотлар экспортини кенгайтириш режалаштирмоқдамиз. “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” ғояси асосида миллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқадиган жами 200 та экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилаяпмиз. Амалдаги стратегиядаги кўрсаткичга “200 та” сўзи қўшилмоқда. Ҳозирда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан экспортчилар ҳар томонлама қўллаб-қуватланиб келинмоқда. Хусусан, 27 та корхона расмий бренд ва савдо белгисига ҳамда 13 та корхона савдо белгисига эга бўлди, 27 та халқаро кўргазма ва ярмаркада иштирок этиш учун 257 та корхонага 19,3 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатилди. Умуман олганда, бугунги имконият ва мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасидаги салоҳиятимиздан келиб чиқиб, марралар анча юқори олинмоқда. Аминманки, бу марраларга ҳам биргаликда эришамиз, – деди Абдулла Ҳошимов.
Тадбир давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Иброҳим Қосимхўжаeв янгиланаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 бараварга ошириш ҳамда Ўзбекистонни “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига киритиш мақсади ҳақида маълумот берди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг самарадорлик кўрсаткичлари доирасида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига даромадни 5 минг доллардан ошириш ҳамда давлат қарзининг ЯИМга нисбатини 50 фоиздан оширмаслик масалаларини таҳлил қилиб берди.
Марказий банк департамент директори Равшанбек Қодиров банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини кенгайтириш ҳамда соҳада рақобатни ривожлантириш борасида амалга оширилиши кўзда тутилган масалаларни гапирди.
– Стратегия лойиҳасида 2030 йилга бориб йиллик инфляцияни 5–6 фоиз даражасида барқарорлаштириш, банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 720 триллион сўмга етказиш, тижорат банклари депозитлари қолдиғини 560 триллион сўмгача ошириш ҳамда давлат банклари активларининг жами банк тизими активларидаги улушини 55 фоизгача камайтириш вазифалари белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда бугундан мақсадли кўрсаткичларимизни белгилаб олаяпмиз, – дейди Р.Қодиров.
Матбуот анжумани қизғин савол-жавобларга бой бўлди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати