Жорий йил 30–31 октябрь кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида “Туркий дунё мулоқот форуми” (Turkic World Dialogue Forum) бўлиб ўтди. 31 октябрь куни Форум доирасида ташкил этилган махсус сессияда “Тараққиёт стратегияси” маркази тайёрлаган тўпламнинг турк тилидаги нашри тақдим этилди. Тўплам Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси билан ҳамкорликда турк тилига таржима қилинган. Унда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ва асосий мақсадлари содда ҳамда тушунарли шаклда ёритилган.
Тақдимот Туркия Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тўплам Стратегиянинг янгиланган таҳрири асосида ишлаб чиқилган. Унда 5 та устувор йўналиш доирасидаги 100 та мақсад, уларнинг аҳоли ҳаётидаги амалий аҳамияти ва кутилаётган натижалар акс эттирилган. Таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, ижтимоий ҳимоя, инфратузилма, экология ва иқтисодий ривожланиш соҳаларига оид устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Сессияда иштирокчиларга тўпламнинг тузилиши ва мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, улар “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари ва асосий мақсадлари, келгуси беш йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар билан таништирилди. Тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тўпламнинг турк тилида нашр этилиши Туркия эксперт ҳамжамияти, ишбилармон доиралари ва кенг жамоатчилигини Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт мақсадлари билан бевосита таништиришга хизмат қилади. Нашр Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш учун ҳам амалий манба бўлиб хизмат қилади.
Форумда туркий давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик, иқтисодий интеграция, транспорт-логистика, энергетика хавфсизлиги, сунъий интеллект ва стратегик коммуникациялар масалалари муҳокама қилинди.
Форум доирасида “2030 йил сари Янги Ўзбекистон: ислоҳотлар натижалари, Ўзбекистон–Туркия стратегик шериклиги ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ҳам ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат идоралари, халқаро ҳамкорлик агентликлари, олий таълим муассасалари ва таҳлилий марказлари вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Тулкин Турсунов иштирок этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати