Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган кун тартиби ва Барқарор ривожланиш мақсадларига қатъий содиқлигини намойиш этмоқда.
АНТОНИУ ГУТЕРРИШ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби:
– Ўзбекистон 2030 йилгача бўлган кун тартиби ва Барқарор ривожланиш мақсадларига қатъий содиқлигини намойиш этмоқда.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, “яшил” ривожланиш, коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлигини таъминлаш каби йўналишларга асосий урғу берилган. Трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш, шунингдек, мамлакат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этишга алоҳида эътибор Ўзбекистон ва унинг қўшни мамлакатлар ўртасидаги хавфсизлик, барқарорлик ва яқин муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев иш ўринлари имкониятларини кенгайтириш, жумладан, тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси орқали янада барқарор ҳамжамият ва жамиятлар яратишга кўмаклашиш тарафдори эканини таъкидлагани муҳимдир.
Манба: “Дунё” АА