• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Юй Цзюнь
3341 | 26 Ян. 2024 й.

«Яхши қўшни ва яхши ҳамкор сифатида Хитой Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан
чин дилдан мамнун»

Юй Цзюнь,
Хитой Халқ Республикасининг
Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистонни қуриш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ўз самараларини кўрсатмоқда. Президент халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйишни таъкидлаб, халқ талабини тинглашга катта эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш динамикаси юқори, бозор ҳаётийлигини рағбатлантириш доимо эътиборда. Ишбилармонлик муҳити оптималлаштирилмоқда, инфратузилма қурилиши босқичма-босқич такомиллаштирилиб, Ўзбекистонга сармоя киритиш учун тобора кўпроқ хорижий компаниялар жалб этилмоқда. Бунинг самарасида халқ фаровонлиги янада юксалиб, одамлар ўзини бахтли ҳис қилмоқда, жамият барқарор ва осойишта.

Яна шуни ҳам айтиш керак, Ўзбекистон очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боряпти. Бошқа давлатлар билан дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни фаол ривожлантириб, қатор йирик халқаро тадбирларга муваффақиятли мезбонлик қилмоқда. Бу эса давлатнинг халқаро мавқеи ва таъсирини сезиларли даражада ошириб, яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларни чуқурлаштиришга беқиёс ҳисса қўшади.

Яхши қўшни ва яхши ҳамкор сифатида Хитой Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан чин дилдан мамнун. Ўйлайманки, Президент Мирзиёевнинг кучли сиёсий иродаси «Янги Ўзбекистон» тараққиётини тезлаштиради, ўзбек халқи ўз орзусини рўёбга чиқарадиган вақт узоқ эмас.


3
Похожие новости