• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Ҳусайн Иброҳим Тоҳа
28456 | 29 Апр. 2025 й.

                                                                                             

Ҳусайн Иброҳим Тоҳа,
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби

– Ўзбекистоннинг стратегик жойлашуви ва ўсиб бораётган иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда ИҲТ билан алоқаларни чуқурлаштириш учун салмоқли салоҳиятга эга. Инфратузилма мустаҳкамланиб, иқтисодиёт диверсификация қилинар экан, Ўзбекистон Марказий Осиёда ИҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги алоқаларни ўрнатишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Чунки Камерунда бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 50-йиғилиши мавзуси ҳам ИҲТ доирасида транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланганлигини ҳисобга олсак. Юртингизнинг аҳамияти ниҳоятда муҳим. Ўзбекистоннинг инновациялар, таълим ва барқарор ривожланишга қаратаётган эътибори ИҲТ мақсадлари билан ҳамоҳанг бўлиб, ўзаро манфаатли шериклик ва ислом бирдамлиги ҳамда тараққиётига ҳисса қўшади.

Юқорида таъкидлаганимдек, Ўзбекистон ИҲТ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш учун салмоқли салоҳиятга эга. Ўзбекистон ўз инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётини диверсификация қилишда давом этар экан, мамлакат бутун Марказий Осиёда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларни бир-бирига боғловчи муҳим марказга айланиш учун ноёб имкониятга эга бўлди.

Манба: “Дунё” АА


4
Похожие новости