Ўзбекистон АҚШ учун яна бир ишончли ҳамкор пайдо бўлганини англатади.
Жонатан Хеник
АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси
– Равнақ топаётган Ўзбекистон АҚШ учун яна бир ишончли ҳамкор пайдо бўлганини англатади. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон ҳукумати болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича катта ишларни амалга оширди. Мамлакатда инвестициялар оқимига шароитлар яратилди. Меҳмондўстлиги билан машҳур бўлган бу юрт нафақат саёҳатчилар, балки сармоядорлар учун ҳам жозибадор бўлиши учун янада кўпроқ ишлашимиз керак.
Биз ҳукумат ва хусусий сектор билан инвестициялар соҳасидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз ва кўпроқ АҚШ компанияларини Ўзбекистонга сармоя киритишга чорлаб, қўлимиздан келган барча ишни қилмоқдамиз.
Ўзбекистон ҳозир Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзоликка номзод, бу ният амалга ошгач, шак-шубҳасиз савдо ва инвестиция ҳажмининг ўсишига кенг имкониятлар яратиб беради.
Манба: ЎзА