
Канг Сангжин,
Корея Экспорт-импорт банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари
– Корея Экспорт-импорт банки Корея ва Ўзбекистон учун ўзаро манфаат келтирадиган амалий, узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдори. Банкимиз фақат қисқа муддатли ютуқларга эътибор қаратиш ўрнига, ўзининг ривожланиш тажрибаси ва сиёсатга асосланган молиявий воситаларидан фойдаланган ҳолда, худди Кореяда бўлгани каби, Ўзбекистон бизнес ва тармоқларини мазмунли ўсишга эришишда қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
Ўзбекистон ўзининг сўнгги ислоҳотлари ва либераллашуви, динамик ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш орқали ажойиб муваффақиятларга эришди. Саноат тузилмаси, технологик имкониятлар ва ривожланиш эҳтиёжлари бўйича икки давлатнинг бир-бирини тўлдирувчи хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, Корея компаниялари учун Ўзбекистон асосий узоқ муддатли ҳамкор сифатида намоён бўлмоқда.
Манба: ЎзА