• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Лео Докерти
28272 | 28 Апр. 2025 й.

Буюк Британия Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Лео Докерти,
Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари:

Шуни айтишим мумкинки, бугунги учрашувдан жуда ижобий таассурот олдим. Дарҳақиқат, Буюк Британия билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқалар яхши суръатда ривожланиб келмоқда. Ўзбекистонда таълим, савдо, бизнес соҳаларини ривожлантиришда катта ютуқлар қўлга киритилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Мен ушбу масалаларни яна бир бор муҳокама қилиш ва ўзаро дипломатик муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун юртингизга ташриф буюрдим. Ҳамкорлигимизда айниқса, таълим соҳаси жуда муҳим ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мазкур соҳада олиб бораётган ислоҳотларини ҳамда бу борада қўлга киритилган муваффақиятларни биз ҳам жуда қадрлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, биз Ўзбекистонда ёш авлоднинг илмли, дунёқараши кенг бўлиб улғаяётганига, халқаро миқёсда катта-катта ютуқларни қўлга киритаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Манба: ЎзА


6
Похожие новости