• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Константин Лимитовский
28147 | 22 Апр. 2025 й.

Константин Лимитовский,

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти:

 

– Биз 2016 йилдан буён Ўзбекистонда ўтиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг ҳамкорлигимиз фаол ривожланмоқда. ОИИБнинг Ўзбекистондаги тасдиқланган операциялари 3,1 миллиард АҚШ долларидан ошди. 2024 йил январь ойида биз Пекиндаги ОИИБ штаб-квартирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлдик. Ушбу ташриф Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги ҳамкорлик масаласида муҳим босқич бўлди. Учрашув давомида 2,6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги уч йиллик инвестиция дастури имзоланди. Инвестиция дастури Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш, энергетик ўтишга кўмаклашиш, мамлакат транспорти ва электр узатиш тармоқларини такомиллаштириш, шунингдек, рақамли инфратузилманинг ишончли тармоғини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларни  қамраб олган. 

ОИИБ Ўзбекистонда амалга ошираётган бир қатор лойиҳаларни қайд этмоқчиман. Биз Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида 897 МВт қувватга эга Марказий Осиёдаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасини молиялаштирдик. Шунингдек, бизнинг портфелимизда қишлоқ йўллари ва темир йўлларини қуриш ва яхшилаш бўйича тўртта лойиҳа мавжуд. Уларнинг умумий сармояси 626 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 

Манба: ЎзА

 

 


1
Похожие новости