• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2020 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ 9 ТА БАНДИ ИЖРОСИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЪМИНЛАНДИ



Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2020 йил мобайнида жами 284 та банд, жумладан жорий йилнинг 6 ойи (январь-июнь ойлари) давомида эса 117 та  банддаги 118 та тадбирларнинг (изоҳ: 87-бандда 2 та чора-тадбир белгиланган) амалга оширилиши белгиланган.

Тўлиқ ижро этилган бандлар бўйича

2020 йил 30 июнь ҳолатига Давлат дастурининг 70 та банди (9 та банд муддатидан олдин) тўлиқ ижро этилди.

Хусусан, биринчи устувор йўналиш бўйича 1 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 4 та чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб тасдиқланди, Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори, 1 та ички норматив ҳужжат (Олий Мажлис Сенатининг қарори) қабул қилинди, шунингдек 1 та амалий чора-тадбирлар якунланди.

Иккинчи устувор йўналиш бўйича 2 та қонун, 4 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 1 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори қабул қилинди.

Учинчи устувор йўналиш бўйича 1 та Олий Мажлис Палаталари Қарори, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 4 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 1 та ички норматив ҳужжат, Вазирлар Маҳкамасининг 5 та қарори ва 1 та фармойиши қабул қилинди, Шунингдек, 7 та чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, 3 та амалий чора-тадбирлар якунланиб, 2 та ахборот-таҳлилий маълумот тайёрланиб, тақдим этилди.

Тўртинчи устувор йўналиш бўйича 1 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 5 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ишлаб чиқилди, 12 та чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори қабул қилинди, шунингдек 1 та идоралараро норматив ҳужжат қабул қилинди.

Бешинчи устувор йўналиш бўйича, 1 та Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1 та фармойиши ва 2 та қарори қабул қилинган. Шу билан бирга, 6 та чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Муддати узайтирилган бандлар бўйича

Давлат дастуридаги айрим бандларнинг бажарилиши юзасидан қўшимча муддат талаб этилгани ҳамда шароит ва ҳолатга боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги ҳисобга олиниб, 13 та банд бўйича ишларни давом эттириш ва кўзланган мақсадга эришиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш муддати узайтирилди.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинмаган бандлар бўйича

38 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, юқори инстанцияларга киритилган.

Давлат дастурининг бажарилган бандлари бўйича амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар ҳақида тайёрланган таҳлилий маълумотни яқин кунларда strategy.uz расмий сайтимизда эълон қиламиз.

“Тараққит стратегияси” маркази
Ахборот хизмати