• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН – ДУНЁНИНГ ЕТАКЧИ “АҚЛ МАРКАЗИ” НИГОҲИДА


1998
йилдан буён самарали фаолият юритиб келаётган Буюк Британиянинг халқаро ишлар бўйича Ташқи сиёсат нодавлат таҳлилий маркази – The Foreign Policy Centre жаҳон миқёсидаги етакчи “Ақл марказ”ларидан бири ҳисобланади.

Марказ томонидан бутун дунёдаги экспертлар, сиёсатшунослар, олимлар, мутахассислар ва барча фаол инсонларнинг ғоялари, интеллектуал салоҳиятлари, тажриба ва тадқиқотларини ўртоқлашиш учун очиқ ва кенг, қулай майдон тақдим этиб борилади.

Ташқи сиёсат маркази орқали эълон қилинадиган дунё экспертларининг фикр-мулоҳазалари Марказ жамоаси аъзоларининг аниқ мавзуларга йўналтирилган таҳлиллари билан мувофиқлаштирилган ҳолда чуқур тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.

Ушбу марказ сайтида юқори мақомга эга бўлган, кучли, салоҳиятли ва тажрибали экспертларнинг таҳлилий мақолалари мунтазам равишда жойлаштириб борилади.

Жорий йилнинг 14 июль куни ушбу нуфузли халқаро Марказ сайтида “Тарраққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг “COVID-19: Ўзбекистон томонидан амалга оширилган чоралар” ("COVID-19: Actions taken in Uzbekistan") номли таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

Ушбу мақоланинг ўзбек тилига таржимасини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Ташқи сиёсат маркази сайтида эълон қилинган мақоланинг инглиз тилидаги асли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://fpc.org.uk/covid-19-actions-taken-in-uzbekistan/

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати.