• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Бир макон, бир йўл: Осиё давлатларининг халқаро Форуми ўтказилди


2020 йилнинг 16 июль куни
Ипак йўли ақл марказлари Ассоциацияси (Silk road think tank association), Ланджоу Хитой университетининг Бир макон бир йўл тадқиқот маркази ва Хитой замонавий халқаро тадқиқотлар маркази (CCCWS) томонидан “Бир макон, бир йўл: Осиё давлатларининг пандемиядан кейинги иқтисодий ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусидаги онлайн халқаро форум ташкил этилди.

Ҳозирги кунда Ипак йўли ақл марказлари Ассоциацияси 140 та Хитой тадқиқот институтлари ҳамда «Бир макон, бир йўл» ташаббусини қўллаб қувватловчи давлатларнинг 122 та хорижий таҳлил марказларини бирлаштирган. Ассоциациянинг мақсади - «Бир макон, бир йўл»  мамлакатларини ўзаро боғловчи мавжуд иқтисодий йўлакларни янада такомиллаштириш ҳамда янги транспорт ва савдо йўлларини яратишга қаратилган стратегик муҳокамалар, сиёсий таҳлил, лойиҳаларни баҳолаш ва муҳокамалар учун қулай платформа яратишдан иборат. 

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган форумда асосий эътибор карантин чекловлари сабаб юзага келган иқтисодий, транзит-логистика ва бошқа муаммоларни ҳал этишда Осиё давлатларининг икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлигини кучайтириш, мамлакатларнинг Covid-19 билан курашиш стратегияларини тажриба алмашиш орқали ўрганиш ҳамда инқироздан чиқиш бўйича қўлланилаётган усуллар, хусусан илғор инновацион ечимларни муҳокама қилишга қаратилди. Унда Хитой, Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Қозоғистон, Афғонистон давлатларининг жами 30 дан ортиқ иштирокчилари қамраб олинди.

Форумда 10 дан ортиқ нуфузли экспертлар билан бир қаторда Ўзбекистон томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков “COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича Ўзбекистон Стратегияси”номли маъруза билан иштирок этди. Элдор Туляков, ўз сўзида мамлакатда амалга оширилган умумиқтисодий, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда энг кўп таъсир кўрган соҳаларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берди.

Тадбир якунида “Бир макон, бир йўл: Осиё давлатларининг пандемиядан кейинги иқтисодий ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида онлайн халқаро форум ташкилотчилари, дунёда  COVID-19 хавфи бартараф этилганидан сўнг, Хитойда «Бир макон, бир йўл» лойиҳасига қўшилган барча мамлакатлар вакиллари иштирокида Халқаро форум ўтказиш режалаштирилганини қайд этишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати