• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Диққат, барча ННТларни ҳамкорликка чақирамиз!


Сиз ННТда фаолият юритасизми?

COVID-19нинг ташкилотингизга умумий таъсири қандай?

Ҳозир ННТлар ёрдамга муҳтожми?

«Тараққиёт стратегияси» маркази билан Фридрих Эберт номидаги жамғарма ҳамкорлигидаги янги лойиҳа.

ННТлар фаолиятини пандемия шароитида ўрганиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида хорижий тажрибани таҳлил қилиш ва бу борада учинчи сектор вакиллари билан бирга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида «Пандемиянинг Ўзбекистондаги ННТлар фаолиятига таъсири» мавзусида тадқиқот ўтказилмоқда.

Диққат, барча ННТларни ҳамкорликка чақирамиз!

Лойиҳанинг дастлабки босқичида нодавлат сектор фаолиятида юзага келган молиявий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳолатни ўрганиш мақсадида ННТлар орасида ижтимоий сўров ўтказилмоқда.

ngo.strategy.uz сайтига кириб, барча саволларга жавоб беринг ҳамда коронавирус сабаб кўплаб давлатларга хавф туғдираётган иқтисодий инқироздан нодавлат нотижорат ташкилотларини турли йўқотиш ва сусткашликларсиз олиб чиқиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни қолдиринг.

Унутманг! Сизнинг тажрибангиз учинчи секторнинг истиқболи учун асқотиши мумкин.

Олинган барча маълумотлар фақат умумий контекстда қайта ишланишига ва сир сақланишига кафолат берамиз.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати