2020 йилнинг 8-18 сентябрь кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Демократия ва инсон ҳуқуқлари» Институти билан ҳамкорликда USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастурининг молиявий кўмагида «ННТлар ва давлат органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳамкорлиги: ҳуқуқий жиҳатлар ва амалий механизмлар» мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғстон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридаги ННТ вакилларига малакали экспертлар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий жиҳатлари ва ижросини таъминлашнинг амалий механизмлари кенг, атрофлича тушунтирилди.
Мазкур ҳужжат билан жамоатчилик назоратининг субъектлари, шакллари, бу соҳадаги ижтимоий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жамоатчилик назоратининг натижалари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Бугун, мамлакатимизда жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган бўлиб, у тизимли равишда ривожланиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, айни вақтда мамлакатимизда мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлса-да, уларнинг аксарияти жамият ҳаётида ўз ўрни ва ролини тополмаган, фаолияти сезиларли даражада эмас.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – семинар-тренинг давомида иштирокчиларга ННТларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунча бериш, шунингдек ушбу Қонун юзасидан қиёсий таҳлил, хорижий тажриба, давлат органлари ҳамда жамоатчилик назорати субъектларининг назорат соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамоатчилик назоратининг асосий тамойиллари, жамоатчилик назорати шакллари ҳақида интерактив шаклларда маълумот беришдан иборат.
Элдор ТУЛЯКОВ, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори:
– Жамоатчилик назоратининг асосий қуроли бу – қонун. Жамоат ташкилотлари давлат ижро тузилмаларининг қонунларни қандай ижро этаётганини назорат қилади. Жамоатчилик назоратининг хулосалари ижро ҳокимиятининг фаолиятини танқидий кўриб чиқиш, камчиликларни тузатиш, халқчилликни таъминлашга хизмат қилади. Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссининг ортиши ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнининг муҳим шартларидандир. Яъни, давлат органлари аҳолига ўз сиёсати, ҳаракатларини тушунтириб бериши, халқ олдида мунтазам равишда ҳисобот бериб бориши бугунги замон талабидир.
Фикримизча, жамоатчилик назоратида жараён эмас, натижага қараб хулоса чиқариш зарур. Акс ҳолда, жамоатчилик назорати ижро ҳокимияти идораларини депсиниш ҳолатига тушириб қўяди. Шу сабабли жамоатчилик назоратида жараён эмас, натижа асосий мезон бўлиши лозим.
Хулоса шуки, «давлат ҳокимияти» ва «жамоатчилик назорати» бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир. Давлат ҳокимияти ва жамоатчилик назоратининг бирлиги халқнинг ҳокимиятдан, ҳокимиятнинг халқдан бегоналашувининг олдини олиб, озчилик ва кўпчилик деспотизмига йўл қўймайди. Давлат ҳокимияти ва жамоатчилик назоратининг уйғунлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Семинар якунида иштирокчиларга жамоатчилик назоратини ташкил этишнинг амалий механизмлари юзасидан тайёрланган услубий қўлланма тақдим этилди ҳамда амалдаги мавжуд ҳолатлар бўйича қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати