• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҚОНУН ОСТИ ҲУЖЖАТИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


Янги тахрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалиётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 7 август кунидаги СҚ-110-IV-сон Қарорининг 3,4-бандларига асосан, “Одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизми” ҳақида ишлаб чиқилган қонуности ҳужжатлари лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида, жорий йилнинг 24 сентябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази биносида Ички ишлар вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази томонидан Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида (ҳудудий комиссиялар ва халқаро экспертлар онлайн тарзда) давра суҳбати ўтказилди.
 БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили жаҳонда тахминан 2 миллион 800 минг киши мазкур жиноят қурбонига айланмоқда. Афсуски, жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, бу жиноятнинг оммалашувига сабаб бўлмоқда.

Тадбирни кириш сўзи билан “Таррақиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.С.Туляков очиб берди. У ўз сўзида бугунги ташкил этилганган давра-суҳбати янги таҳрирда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда одам савдоси жабрдийдаларини  идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизми ҳақида қонун ости ҳужжати лойиҳаси муҳокама қилиш, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланганини қайд этди.

 “Таррақиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.С.Туляков

- Фармонига мувофиқ, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини олға суришда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар стратегияси  бўйича белгиланган вазифалар амалга ошириш мақсадида одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. Мазкур комиссия давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Албатта, бу ишда биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли идоралар томонидан кўрилаётган чоралар ва амалга оширилаётган ишларнинг ўзи камлик қилади. Бу борада барча давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари биргаликда фаолият олиб бориши лозим.

Сўнг сўзни, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул котиби – У.А.Гайназаровга берди. Маърузачи ўз маърузасида, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси томонидан келгусида  амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида гапириб ўтди.

Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш бу ўзи нима?

Қонуннинг 3 моддасига биноан, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш — жисмоний шахсларга нисбатан амалга ошириладиган, уларга нисбатан одам савдоси сифатида малакаланадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисида ёки содир этиш нияти ҳақида маълумотлар олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.

Янги таҳрирдаги Қонунда “Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни ҳимоя қилиш юзасидан давлат органларининг ҳамкорлиги” 4 бобида жабрдийдаларини идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизмлари ёритиб берилган.

Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш, аниқлаш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • дастлабки идентификация қилиш — одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
  • якуний идентификация қилиш — одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялар томонидан.  

Одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қайта йўналтириш механизми нима ўзи?

Қонуннинг 24 моддасига биноан, одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қайта йўналтириш давлат органларининг одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилишга доир ҳамкорлиги тизимидан иборатдир. Одам савдосидан жабрланганларни қайта йўналтириш давлат органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Одам савдосидан жабрланганларни қайта йўналтириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Йиғилиш якуни бўйича Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул ходимлари келиб тушган саволларга жавоб бериб, қонун ости ҳужжати лойиҳаси бўйича йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган қўшимча ва таклифлар маълумот учун қабул қилинди.

“Таррақиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати