"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Бекир КАРЛИГА
136 | 25 Сен. 2020 й.

Ўзбекистон Президентининг нутқи Туркияда катта қизиқиш билан кутиб олинди

Бекир КАРЛИГА,
Туркия миллий мувофиқлаштириш кенгаши раиси, тарих фанлари доктори, профессор

Туркия сиёсий доиралари ва кенг жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75- сессияси ишидаги видеомурожаатини катта қизиқиш билан кузатиб борди. Айни пайтда асосий эътибор Ўзбекистон раҳбарининг глобал ташкилот музокараларидаги чиқишининг мазмун-моҳиятига қаратилмоқда.

БМТ Цивилизациялар альянси ишлари бўйича Туркия миллий мувофиқлаштириш кенгаши раиси, тарих фанлари доктори, профессор Бекир КАРЛИГА қуйидагиларни қайд этди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи бошидан охиригача тинчликпарварлик, ҳамкорлик ва бунёдкорликка интилиш ғоялари билан йўғрилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон раҳбари ўз видеомурожаатида кўтарган муаммолар кўлами ва уларнинг ечими бўйича таклиф этган ташаббуслар долзарблиги бўйича жаҳон ҳамжамияти олдида нафақат ўз мамлакатининг етакчиси, айни пайтда юзаган келган мураккаб глобал вазият ва унинг истиқболлари бўйича аниқ тасаввурга эга халқаро миқёсдаги замонавий раҳбар сифатида намоён бўлди.

Биз қардош Ўзбекистон, БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, халқаро муносабатларнинг фаол субъекти сифатида нафақат COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган вазиятни, балки геосиёсий, иқтисодий ва экологик муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳамкорликда муҳокама қилиш ишларида фаол иштирок этаётганидан мамнунмиз. Шунингдек, конструктивизм, барча соҳадаги долзарб масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда очиқлик ва турли шериклар билан ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматда ўзаро алоқаларни кенгайтириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосини ташкил этгани қувонарли ҳол.

Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик ва яхши қўшничилик асосидаги ҳамкорлик тамойилларига ўзгармас содиқлигини намойиш этган ҳолда, барча манфаатдор мамлакатлар билан ўз муносабатларини изчил ривожлантирмоқда. Нафақат БМТ бўйича, балки турли минтақавий тузилмалар, хусусан, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа форумлар билан ҳам ҳамкорликни мустаҳкамламоқда.

Бундай кенг кўламли ёндашув самарасида бугунги кунда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий стратегияси миллий манфаатларни илгари суриш учун барча салоҳиятли шериклар билан конструктив ҳамкорлик имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга қаратилган янги мазмун билан бойимоқда.

Шу тарзда, Ўзбекистон ташқи сиёсати айни пайтда миллий манфаатларни халқаро майдонда ҳимоя қилиш тизими сифатида ҳамда замонавий таҳдидларга қарши курашда мақбул ечимларни топиш учун БМТ ва бошқа ташкилотлар даражасида биргаликдаги изланишларни акс эттирган ҳолда, глобал аҳамият касб этмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон халқаро мулоқотнинг амалиётда ўзини оқлаган барча восита ва механизмларидан самарали ва оқилона фойдаланишга интилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти асосларини халқаро ҳуқуқнинг умумбашарий тамойиллари, энг аввало, БМТ Низоми асосида мустаҳкамлаш тарафдори сифатида дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор амалий қадамларни қўймоқда. Масалан, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил БМТ 72-сессиясида таклиф этган барча бешта ташаббус бутун инсоният манфаатлари йўлида илгари сурилган ва шу боис, улар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди ва қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон раҳбарининг бугунги ташаббуслари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Улар ҳақиқатан ҳам замонавий, мазмунли ва халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши курашиш, халқаро сиёсат, тинчлик ва хавфсизлик масалалари, Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит мақсадлари бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда яқин ва самарали шерикликнинг устувор масалаларини қамраб олади.

Глобал ҳамкорликнинг ушбу йўналишлари халқаро вазиятнинг ўзаро боғлиқлигини тўлиқ акс эттиради, бу эса БМТнинг барча аъзоларидан ҳеч бир истисносиз, мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.


0
Похожие новости