Маълумки, 2019 йилги «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 143-бандида «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган эди.
Мазкур қонун лойиҳасида иш берувчининг иқтисодий мустақиллиги тамойилини кучайтириш, қонуности ҳужжатлардаги нормаларни бевосита қонунда белгилаш ҳамда ўзини ўзи банд қилишнинг замонавий ва самарали шакллари, жумладан масофавий меҳнат, фрилансинг каби фаолият турларини кенгайтириш ва унинг мақомини белгилаш масалалари назарда тутилганди.
Шундан келиб чиқиб, 2020 йилнинг 20 октябрь куни “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун Давлат раҳбари томонидан имзоланди.
Ушбу ҳужжат билан аҳолини иш билан таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:
аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;
ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат бюртмасини шакллантириш;
маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;
меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.
Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).
Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);
илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.