Жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси, БМТ Демократия жамғармаси ва Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI) халқаро нодавлат ташкилоти кўмагида “Жазони ижро этиш тизими фаолияти: халқаро стандартлар ҳамда хорижий ва миллий тажриба” мавзусида онлайн ҳамда офлайн тарзда ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинар Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари раҳбарлари ҳамда Омбудсман Котибияти ходимлари учун ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад, жазони ижро этиш муассасалари раҳбарлари ва ходимларига жазони ижро этиш муассаси фаолиятига оид халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибалар, хусусан, жазони ижро этиш муассасаларидаги менежмент ва сервис дастурларини ташкил этиш, қонуний тарзда тартиб-интизомни таъминлаш, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда самарадорликка эришиш юзасидан кўникмаларни оширишдан иборат бўлди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўз олиб, янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланиб, мазкур йўналишда аниқ чора-тадбирлар кўрилаётганлигини, бунинг натижасини Ўзбекистон раҳбарининг юқори минбарлардан туриб инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир илгари сураётган ташаббуслари маъқулланаётгани, давлат дастурларида бу борада алоҳида бандлар белгиланаётгани, қонунчиликнинг такомиллашаётгани, лозим бўлган институционал ўзгаришлар амалга оширилаётгани, инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир нуфузли халқаро анжуманларнинг Ўзбекистонда ўтказилаётгани, дунёнинг олий органларига Ўзбекистоннинг номзоди маъқулланаётганида кўришимиз мумкинлигини қайд этди.
Э.Туляковнинг таъкидлашича, энг асосийси, инсон ҳуқуқларини таъминлашда янада очиқликка эришилди, ҳозирда бу борадаги назорат нафақат давлат органлари, балки жамоатчилик ташкилотлари томонидан ҳам фаол ўрнатилмоқда, хусусан, сўнгги пайтларда ОАВ томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилишига доир турли материаллар эълон қилинганлиги, унинг натижасида тегишли мутасадди раҳбарларга чоралар кўриб келинаётгани, жамоатчиликнинг ислоҳотлардаги нуфузи янада ортиб, давлат органларининг янада масъулиятли бўлишларининг назорати кучаяётганини билдиради.
Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида амалга оширилаётган ишлар ва жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари тўғрисида маълумот берилиб, мониторинг гуруҳларида фуқаролик жамияти институти вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари иштирок этаётгани таъкидланди.
Қайд этилганидек, Вакил ҳузуридаги Миллий превентив механизм доирасида фаолият кўрсатувчи эксперт гуруҳи томонидан жорий йилнинг ўн ойи давомида тергов ҳибсхоналари, озодликдан маҳрум этиш жойлари ва шахслар турган, ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган бошқа жойларда жами 68 та мониторинг ўтказилди. Мониторинг ташрифлари давомида тергов ҳибсхонаси ва озодликдан маҳрум этиш жойлардаги 3700 дан ортиқ шахслар билан жамоавий учрашувлар ва 534 та шахс билан якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилди.
Семинар қизғин муҳокамалар, баҳс-мунозаралар, таклиф-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой бўлди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати