Маълумки, айни вақтда Ҳаракатлар стратегиясининг 2021 йил учун Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошланган.
Ушбу жараёнда фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доиралари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Айтиш жоизки, “Тараққиёт стратегияси” марказининг taklif.strategy.uz махсус сайти орқали ҳам Давлат дастури лойиҳасига таклифлар қабул қилинмоқда.
Шу билан бирга, жамиятнинг энг фаол аъзоларидан ҳисобланган ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларнинг таклифлари ҳам, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлардан келгуси йил Давлат дастури лойиҳасига таклифлар олиш мақсадида махсус тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда журналист ва блогерлар Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифлари билан фаол иштирок этишди. Таклифлар, асосан, иқтисодий, ижтимоий, хусусан, таълим соҳаларига оид бўлди, аҳолини ўйлантираётган бир қатор масалалар тилга олинди, уларни ҳал этиш механизмлари илгари сурилди, хусусан, бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибасидан аниқ мисоллар келтирилди.
Тадбир якунида 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган амалий ишлар юзасидан журналист ва блогерлар бундан кейин ҳам жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда қўшимча таклифларни “Тараққиёт стратегияси” марказига тақдим этишлари келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати