“Тараққиёт стратегияси” маркази Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда “Аёлларга нисбатан зўровонликка қарши 16 кун” кампанияси доирасида онлайн ва офлайн учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, “Тараққиёт стратегияси” маркази, USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури вакиллари, вазирлик, идора ва ташкилотларда гендер тенглигини таъминлаш бўйича масъуллар иштирок этди.
Учрашувда давлат органларида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш соҳасидаги ваколатли шахсларнинг салоҳиятини ошириш ва гендер тенглиги ва зўравонликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жумладан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кенг тарғиб қилинди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлардан пировард мақсад, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборат. Бу ўринда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимиз Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги, Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги, Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни рағбатлантириш тўғрисидаги, Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияларга, Пекин платформаси ва Ҳаракатлар режаси каби халқаро ҳужжатларга қўшилди.
Шунингдек, бу борада миллий қонунчилик базаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига ҳамоҳанг тарзда тобора мустаҳкамланиб бораётгани, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилингани хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб, уларнинг жамиятдаги ўринини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани эътироф этилди.
Тадбирда хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай зўравонликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аёлларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим эканлигига алоҳида урғу берилди.
Тадбирда иштирокчилар мавзуга оид маърузалари билан иштирок этишди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари бўйича видео-ролик тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати