“Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда мазкур офис ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков даставвал марказ фаолиятига тўхталиб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан болалар ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш яхши самара беришини таъкидлади.
М.Мамедзаде болалар ва ёшларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ислоҳотларга жалб қилиш, шунингдек маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни кўриб чиқишда ёшлар парламентининг роли ва самарадорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, у “Маҳаллий ҳокимият органлари ёшлар билан аҳил” тизимини ўрнатиш таклифини берди. Мазкур тизим маҳаллий ҳокимият органлари ва ёшлар ўртасидаги муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал қилишда дўстона муносабатларни назарда тутади.
Тадбирда “Мульти кластер тадқиқотлари ташаббуси” деб номланувчи янги мамлакат дастури доирасида маълумотлар йиғиш базаси иш бошлаши маълум қилинди. Дастур мамлакат ривожланиш босқичини белгиловчи 17 та барқарор ривожланиш мақсадлари ҳақида маълумот беради. Ушбу тадқиқот болалар, аёллар ва бутун ижтимоий блокларга оид бир қатор кўрсаткичларни ўз ичига олади. Ушбу тадқиқот натижаларига кўра, келаси йил охирига қадар 14250 хўжаликни қамраб олиш режалаштирилган. Мазкур тадқиқот ҳар 4-5 йилда бир марта ўтказилади, бу, ўз навбатида, мамлакатнинг ўсиш динамикасини кузатиш истиқболларини беради.
Бундан ташқари, М. Мамедзаде ЮНИСЕФ ва маҳаллий идоралар томонидан санитария, ногиронлик ва болаларнинг овқатланиш масалалари бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар натижаларини мунтазам равишда тақдим қилиб боришга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув давомида болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, атроф-муҳит омилларининг болалар саломатлигига таъсири, ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялашдаги тўғри ёндашувини шакллантириш, жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш билан боғлиқ истиқболдаги қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида М.Мамедзаде “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбариятига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, янада самарали ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати