“Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари ҳамда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги хориждаги турклар ва қардош жамоалар Бошқармаси ва Анқара Давлат ижтимоий фанлар университети вакиллари (профессорлар ва маъмурият) иштирокида MICROSOFT TEAMS платформаси орқали учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан шунингдек Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети каби маҳаллий таълим муассасаларининг профессорлари қатнашди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда талабалар, магистр ва докторантлар салоҳиятини ошириш бўйича семинарлар ўтказиш, жумладан, турли адабиётлар билан таъминлаш, шунингдек, давлат ва маҳаллий бошқарув, электрон ҳукумат, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглиги, урбанизация ва рақамли иқтисодиёт каби соҳаларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича энг долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
YTB маданият ва ижтимоий масалалар бўйича бўлим бошлиғи Мурод Қозончи икки мамлакат университетлари ўртасида алоқаларни ўрнатишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлаб, Марказнинг Туркиядан ихтисослашган мутахассисларни жалб этган ҳолда, икки томонлама тадқиқот ишларини олиб боришдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Турк дунёси илмий-тадқиқот институти раҳбари, доцент Марям Ҳаким икки томонлама диплом дастурлари шаклида қўшма таълим курсларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон Олий ўқув юртлари билан белгиланган тартибга мувофиқ ўзаро англашув меморандумини имзолаш орқали ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини қайд этди.
Бундан ташқари, халқаро алоқалар факультети профессори ва ASBU халқаро офиси координатори Расул Ялчин ўзбекистонлик талабаларнинг Анқара шаҳрида грант асосида магистратура ва докторантурада ўқитишини ташкил этиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида “Тараққиёт стратегияси” маркази турк ҳамкорлар билан бир қатор тадқиқот лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати