• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Янги ҳамкорлик стратегиясининг истиқболли лойиҳалари муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 23 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги — USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Ребекка Блэк ва унинг ҳамкасблари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур онлайн учрашув ташаббуси USAID томонидан билдирилган бўлиб, унда агентлик томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон бўйича янги ҳамкорлик стратегиясининг истиқболли лойиҳалари муҳокама қилинди.

USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Ребекка Блэк агентлик томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот бериб, мамлакатда амалга оширилган ва ҳозирда давом этаётган лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш бўйича “Тараққиёт стратегияси” марказининг хулосалари ва таклифларини эшитишга ҳамда улар асосида USAIDнинг Ўзбекистондаги фаолиятини жадаллаштиришга тайёр эканлигини билдирди.

Ўз навбатида, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маҳаллий бошқарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш, парламент назоратини кучайтириш, адвокатларнинг ролини ошириш, соғлом иқтисодий рақобатни рағбатлантириш, коррупцияга қарши курашиш, фуқароларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлигини ошириш, туризм, қишлоқ ҳўжалиги, атроф-муҳит муҳофазаси ва  таълим сифатини ошириш масалаларида Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорлик бўйича лойиҳалар устувор аҳамият касб этиши ҳамда мазкур йўналишларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Элдор Туляков Ўзбекистонда давлат бошқарув органларининг очиқлик сиёсатига урғу бериб, USAID тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни бевосита ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази орқали ҳам амалга оширишлари мумкинлигини қайд этди.

Онлайн учрашув якунида Ребекка Блэк АҚШнинг янги сайланган раҳбарияти келгусида Ўзбекистон бўйича сиёсатини ўзгартирмай, икки ва кўп томонлама ҳамкорликка устувор аҳамият беришда давом этишини таъкидлади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати