• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

COVID-19 пандемиясининг НТТлар фаолиятига таъсири ўрганилди


2020 йилнинг 24 декабрь куни “
Тараққиёт стратегияси” маркази, Адлия вазирлиги ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси ҳамкорлигида “COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистондаги ННТлар фаолиятига таъсири” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, коронавирус инфекциясининг тарқалиши қисқа вақт ичида бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистоннинг иқтисодиёт тармоқларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Пандемия туфайли карантин чораларининг жорий этилиши, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмади. 

Шу боис “Тараққиёт стратегияси” маркази, Адлия вазирлиги, Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси ҳамкорлигида “Пандемиянинг Ўзбекистон НТТлари фаолиятига таъсири” лойиҳаси асосида шу йилнинг август ойидан ноябрь ойига қадар тадқиқот олиб борилди. Бунинг натижасида НТТларнинг фаолияти ўрганилиб, COVID-19 пандемияси шароитида давлат томонидан нотижорат секторларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.   

Тадқиқот “Тараққиёт стратегияси” марказининг ngo.strategy.uz ҳамда Адлия вазирлиги сайтида онлайн сўровнома тарзида ўтказилди. Уларда республика ҳудудидаги 1100 дан ортиқ НТТлар иштирок этди. 

Давра суҳбатида COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистондаги ННТлар фаолиятига таъсири баҳоланиб, ўтказилган тадқиқот ишлари натижалари муҳокама қилинди, ушбу масалада илғор хорижий тажриба ўрганилиб, аниқланган муаммоларга ечим топиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати