Шу йилнинг 29 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга, унинг тимсолида бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, якунланаётган 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифаларни баён этиб, давлат ва жамият тараққиётига хизмат қиладиган ташаббусларни илгари сурди.
Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, дипломатик корпус ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этди.
Тадбирда 2021 йилга ном берилди. Унга кўра, 2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинди.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари ҳам биргаликда катта қизиқиш ва ҳаяжон билан Президент Мурожаатномасини томоша қилиб, тинглашди.
Мазкур жараёнда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди ҳамда Марказ ходимлари Мурожаатномадан олинган таассуротлар, давлатимиз раҳбари илгари сурган мақсад-вазифаларнинг аҳамияти, мазкур Мурожаатномадан келиб чиқиб “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан қилинажак ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати