• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
“МУРОЖААТНОМАДА ИЛГАРИ СУРИЛГАН ТАМОЙИЛЛАРНИНГ БАРЧАСИ ЕХҲТ МАЖБУРИЯТЛАРИ БИЛАН ҲАМОҲАНГ”
675 | 15 Ян. 2021 й.


Жон МАК ГРЕГОР,

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори:
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламент ҳамда халққа йўллаган мурожаати тўғрисида гапиришдан жуда мамнунман. Мамлакатингизда ЕХҲТ вакили сифатида ишлашнинг афзалликларидан бири, бу Президент нутқларида шахсан иштирок этиш имкониятидир.

Эсимда, Президент бундан 4 йил олдин, яъни 2016 йил декабрь ойида ҳам худди шундай мурожаат билан чиқиш қилган эди. Президент ўшанда иккита асосий мурожаат билан чиққанди. Биринчиси, 8 декабрь Конституция кунига бағишланган бўлиб, иккинчиси 16 декабрда унинг инаугурацияси муносабати билан амалга ошган.
 

Буни кечагидек эслайман, мен унда жўшқинликни, ҳиссиётни ва Ўзбекистонни янада ривожлантириш ва халқининг муносиб келажагини таъминлаш борасидаги садоқатни кўришга муваффақ бўлгандим ўшанда.
 

Буларнинг барчаси Президент томонидан 4 йил олдин илгари сурилган ва шу кунгача давом этаётган устувор вазифалар билан боғлиқ. Мен Ҳаракатлар стратегияси ва ҳар йили ишлаб чиқилаётган Давлат дастурларида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдим.
 

Айниқса, ёшларнинг билимини юксалтириш ҳақидаги ғоялари мени қаттиқ таъсирлантирди. Бу шуни англатадики, вилоят ва туманларда хизмат қилаётган давлат ходимлари ўзларининг вазифаларини кўпроқ англашлари керак. Албатта, бу жараён таълим билан боғлиқ. Таълим даражасини, сифатини ошириш ва иложи бўлса, вилоятларга энг яхши ўқитувчиларни жалб қилиш лозим. Шубҳасиз, буни Тошкент, Самарқанд ва Бухоро сингари йирик шаҳарларда амалга ошириш осонроқ, аммо вилоятларда ва кичик туманларда ўқитувчилар ҳар доим ҳам барча зарур имкониятларга эга эмаслар. Шунингдек, мураббийлар ёшларга мактаб ва олийгоҳларда яхши билим беришлари учун уларнинг малакаларини оширишга ёрдам бериш зарур.
 

Президент ёшлар масаласига 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг муҳим элементи сифатида урғу берди. Шахсан мени ушбу йўналиш жуда қизиқтиради, чунки мамлакатда ёшлар учун барча имкониятлар яратилган.
 

Бу ерда жуда яхши таълим дастурлари ҳам ишлаб чиқилган. Аммо, Марказий Осиё минтақасида, бутун Осиё ва дунёда яхшироқ эмас, балки энг яхши бўлиш учун уларни такомиллаштириш устида ишлаш талаб этилади.
 

Агар биз ҳамкорликда ушбу йўналишда ҳаракат қилсак, билим ва таълим даражасини оширадиган бўлсак ва давлат органлари вакиллари томонидан амалда қўлланилса, албатта Ўзбекистон халқи учун барқарор келажак ярата олинади.
 

Умид қиламанки, бунинг бевосита шоҳиди бўламан. Сўнгги тўрт йил ичида амалга оширилган ислоҳотларни кўриш ва мамлакатингизда ишлаш мен учун шараф. Ҳали ҳаммаси олдинда.
 

Мурожаатномада Президент томонидан айтилган фикрларнинг барчаси ЕХҲТ мажбуриятларига тўлиқ мос келади. Президент томонидан таъкидланган деярли барча тамойиллар ЕХҲТнинг қатъий мажбуриятларига ҳамоҳанг ва мен ушбу ташкилотнинг расмий вакили сифатида Ўзбекистон халқи фаровонлиги учун бизга юклатилган вазифаларни бажаришдан янада илҳомландим.

 


1
Похожие новости