• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ: ундан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтиришга оид муҳим вазифалар ҳам ўрин олган
3514 | 27 Ян. 2021 й.

Бош Қомусимизда давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги, мамлакат фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги, бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилиши тегишли моддалар асосида белгилаб қўйилган.

Давлат раҳбари фаолиятининг илк кунлариданоқ, юқоридаги каби конституциявий нормаларни амалда кенг тадбиқ этиб, 2017 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва у орқали бутун мамлакат аҳолисига мурожаат йўллаш тизими йўлга қўйилди.

Бугун юртимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқидан тўлиқ ва ҳеч қандай тўсиқларсиз эркин фойдаланиш механизмини жорий этилди. Ислоҳотлар тез ва самарали амалга оширилиб, давлат органлари учун ҳам, фуқаролар учун ҳам, мухтасар айтганда, жамият учун манфаатли бўлган қарорлар қабул қилинмоқда.

Мамлакатимизда ҳар бир йилга ном бериш ва шу орқали амалга ошираладиган ислоҳотлар дастурини белгилаб олиш яхши анъанага айланган. 2021 йилнинг юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиши эртамиз эгалари бўлган — униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етиши учун замин яратиш билан бир қаторда, аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Маълумки, яқинда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Давлат дастури лойиҳаси 5 та йўналишда 276 банддан иборат бўлиб, Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларида 19 та, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларида 17 та, Иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида 113 та, Ижтимоий соҳани ривожлантиришда 96 та ҳамда Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга оширишда 31 та чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шу ўринда, давлат дастури лойиҳасининг Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, унда бир қатор чора-тадбирлар қаторида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш белгиланган. Унга кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раислари тавсиясига асосан котибият ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув курсларини ташкил қилиш назарда тутилади.

Шу ўринда савол туғилиши табиий: мазкур вазифаларнинг давлат дастурида акс этиши ҳамда келгусида унинг ижроси таъминланиши маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолияти самарадорлиги ошишида нечоғли аҳамиятга эга бўлади? 

Аввало, шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданияти ортиб, улар давлат органлари билан бир қаторда, ўзлари сайлаган депутатлар олдига ҳам ўткир масалаларни қўймоқда. Ўз навбатида, депутатларнинг ҳам сайловчилари олдидаги масъулияти, керак бўлса, жавобгарлиги ҳам ортяпти. Депутатлар ҳам зиммаларидаги вазифаларини ҳис қилишмоқда. Буни халқ вакилларининг аҳолини ўйлантираётган масалаларни ижобий ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳарактларида, амалий ишлари мисолида кўряпмиз, гувоҳи бўляпмиз.

Айтиш жоизки, маҳаллий Кенгашларда котибиятларнинг ташкил этилиб, уларда депутатларнинг фаолият юритиши миллий давлатчилик тарихимиздаги янги институт ҳисобланади. Давлат дастури лойиҳасидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйишга қаратилган мақсад-вазифаларнинг ўрин олиши келгусида маҳаллий Кенгашлар иш ҳужжатларининг сифати, самарадорлиги ошишига, қолаверса, назорат механизмлари кучайишига хизмат қилади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу билан мамлакатда жамоатчилик назорати янада ортиб давлат органи ва жамоатчиликни боғловчи кўприк мустаҳкамланади.

Албатта, бу тадбирларни амалга оширишда иштирок этадиган депутатларнинг малакасини ошириш, улар учун ўқув курсларининг ташкил этилиши котибият ходимлари учун асқотиши шубҳасиз.

Авазбек ХОЛБЕКОВ,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
бўлим бошлиғи

 


12
Похожие новости