Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Олий суд ҳамкорлигида “Президент Мурожаатномаси – янги тарихий ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси” мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда парламентга йўллаган Мурожаатномасининг қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий давлат барпо этиш борасидаги асосий ғоялари муҳокамасига бағишланган анжуманда Олий суд, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, БМТ Тараққиёт дастури, ЕҲХТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) экспертлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган ҳар бир Мурожаатномасида суд ҳокимиятининг мустақиллигини амалда таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, 2020 йил 29 декабрдаги навбатдаги Мурожаатномада ҳам адолат давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори экани, қонун устуворлигини таъминлашда эса, суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.
Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратди.
Яъни, инсон ҳуқуқлари тўла-тўкис таъминланиши йўлида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал ҳамда Фуқаролик процессуал кодексларига суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
“Давлат раҳбари томонидан “бир суд — бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг ҳал қилинишида айни муддао бўлди. Таъбир жоиз бўлса, бу тамойил ушбу тизимни тубдан такомиллаштиришга замин яратди. Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилди. Халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими яратилди.
Бу каби ишлар изчил давом эттирилишини таъминлаш мақсадида 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида ҳам судлар фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланмоқда. Хусусан, суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, суд бошқарувчилари талабгорларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, суд бошқарувчиси аттестатини давлат хизматлари марказлари орқали бериш бўйича шаффоф тизимни яратиш каби вазифалар шулар жумласидандир” — деб таъкидлади “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков.
Дарҳақиқат, “Бир суд — бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд идораларига нисбатан ишончи ошишига, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Эндиликда жиноят, фуқаролик, иқтисодий судлар асосида ягона умумюрисдикция судлари фаолият кўрсата бошлади. Бу ўринда вилоят даражасидаги 3 та суд битта суд сифатида бирлаштирилиши хусусида гап бормоқда.
Ушбу янгилик, албатта, аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратади. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинади.
Эндиликда суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилди. Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилади.
Яна бир муҳим янгилик — инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилди. Энди йирик инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин. Бу эса мамлакатимизда фаолиятини бошлаш ниятида бўлган халқаро инвесторларнинг ишончи ошишига ҳамда 2021 йилги Давлат дастурида халқаро инвесторлар билан амалга оширилиши режалаштирилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳаётга тадбиқ этилишига замин яратади.
Хулоса қилиб айтганда суд тизими соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади — жамиятда адолат, қонун устуворлиги, одил судловни таъминлаш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни тўлақонли мустаҳкамлашдан иборат.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.