Жорий йилнинг 3 февраль куни қабул қилинган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг биринчи — давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўлимида дастур ижросини таъминлашга масъул бўлган давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш борасида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, Давлат дастурининг 8-бандида 2021 йил 1 мартга қадар Адлия вазирлиги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мажбурий бўлган кўрсатмалар талабларини бажармаслик, “Ijro.gov.uz” тизимига зарур маълумотларни киритмаслик ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз муддатида бажармаслик ёки сифатсиз ижро этиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига қатъий риоя қилинган ҳолда назорат қилиш бўйича Адлия вазирлиги ваколатларини кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.
Жорий йилнинг 10 февраль куни ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлашга қаратилган “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
Фармон билан “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилиши белгиланди. Шунингдек, бу борадаги ишлар самарадорлигини ўз вақтида таъминлаш мақсадида бир қатор муттасадди ташкилотларга вазифалар юклатилган.
Хусусан, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради ва “Ijro.gov.uz” тизимини юритади. Шу билан бирга, вазирлик тизимда назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди, улар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади. Ўрганиш ва таҳлилар натижаси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб боради.
Тизимга зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Фармон билан яна бир қатор вазирлик ва идораларга ҳам алоҳида вазифалар юклатилди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ижро этилишининг “Ijro.gov.uz” тизимида назоратини олиб боради. Ҳисоб палатаси тизимда масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади.
Президент Администрацияси қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Зарурат бўлганда, назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўяди, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олади.
Хулоса қилиб айтганда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтиришга қартилган яхлит тизим яратилади. Натижада, мамлакат тараққиёти ҳамда фуқаролар турмуш тарзи фаровонлигини таъминлашга қартилган Давлат дастури ўз вақтида малга оширилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати