Мамлакатимизда туризм иқтисодиётнинг муҳим стратегик тармоғи сифатида белгиланган. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасида ҳар йили амалга ошириб келинаётган тегишли Давлат дастурларида ҳам бу соҳани ривожлантириш ва эркинлаштириш, миллий туризм маҳсулотларини диверсификациялаш, сайёҳларни жалб қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Хусусан, жорий йилги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 99-бандида ҳам зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантиришга қаратилган чоралар белгиланган. Ана шу мақсадларда салоҳиятли зиёрат туризми бозорига эга мамлакатлардан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш, айрим давлатлар учун виза тизимини янада соддалаштириш, тарғибот тадбирлари учун алоҳида маблағлар ажратиш, ҳар йили турли фестиваль ва танловларни ўтказиш ва кенг тарғиб қилиш, тарғибот ишларининг қўшимча молиялаштириш манбаларини белгилаш, номавсумий туризм даври учун турли рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш, маданий мерос объектларини ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш назарда тутилган.
2021 йил 9 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан Давлат дастурининг мазкур банди ижроси таъминланди.
Фармонга кўра, туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш, камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш, улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш назарда тутилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, мазкур Фармон билан ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади. Бу таътил асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.
Яна бир янгилик шундан иборатки, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.
Ушбу Фармонга мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси икки ой муддатда туризм объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари, коммунал ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш, туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишларини олиб бориш, маданий-кўнгилочар инфратузилмаларни ривожлантириш, маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ҳамда ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 триллион сўм миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан тенг улушларда ажратишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган.
Бунда, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан, истисно тариқасида, 200 миллиард сўм ажратиш ва ушбу маблағлар йўналтириладиган мақсадлар назарда тутилган.
Фармон билан Қўмита раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилади.
Яна шуни қайд этиш керакки, Фармонга мувофиқ, қўмита ташкилий тузилмасида 2021 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти ташкил этилади.
Мазкур Фармонда Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда зиёрат туризми йўналишида тўғри тарғиботни йўлга қўйиш ва зиёрат объектлари ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида, Зиёрат туризмини ривожлантиришни мувофиқлаштириш кенгаши ва унинг фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилиши белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши ҳамда унда белгиланган мақсад-вазифаларнинг ҳаётга жорий этилиши келгусида зиёрат туризми ва ички туризмни янада ривожлантиришда яна бир муҳим қадамдир.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.