Жорий йилнинг 11 март куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамкорлигида “Фуқаролик жамиятининг ривожланишида янги босқич” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди.
Унда иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик фондлари ва жамоатчилик комиссиялари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан яқинда имзоланган “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармон ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, мазкур ҳужжатлар орқали Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратишнинг истиқболдаги механизимлари тизимли тарзда белгилаб берилгани алоҳида таъкидланди.
— Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилди, — деди тадбирда сўз олган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков. — Бунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мазкур йўналишда белгиланган вазифалар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Боиси, унда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган.
Жорий йилги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилиб, унда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муҳим масалалар ҳам ўрин олган.
— Фармоннинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у яқин истиқболда, яъни 2025 йилга қадар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожланишнинг асосий босқич ва йўналишларини аниқ кўрсатиб берган, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафаев. — Бу йўналишда “Йўл харита”си ҳам тасдиқланган бўлиб, унда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат органлари устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мамлакатимизда амалга оширилаетган кенг қўламли ислоҳотларга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Фармонга асосан, ННТларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялари) мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институти, ННТ фаолиятининг очиқлик индексининг жорий қилиниши, “Шаффоф хайрия” ягона интерактив порталининг ишга туширилиши ҳамда давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериш тартибининг соддалаштирилиши назарда тутилган.
Жумладан, доимий вакилнинг асосий вазифалари этиб қонун лойиҳалари ва қуйи палатанинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича муҳокамалар ва йиғилишларда ижтимоий шериклик, таъсирчан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалиётга тўғри қўллаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода қилиш белгиланган.
Давра суҳбатида, шунингдек, “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда белгилаб берилган вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, эндиликда ННТни қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.
Қарорда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, маҳаллий ННТларни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидиясини ажратиб бериш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби масалалар ҳам ўз аксини топган.
Давра суҳбати якунида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида тарғибот қилиш, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда кенг жамоатчиликни жалб қилинишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгилаб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.