“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида 2021 йилнинг 2 апрель куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарор 2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 77-банди ижросини таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Мазкур бандда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш билан боғлиқ вазифалар белгиланган.
Қарорга мувофиқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қишлоқлар (маҳаллалар) рўйхати олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда жойлашганлиги;
Президентнинг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аҳоли томонидан йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича келиб тушган мурожаатлар сони;
аҳоли ва тадбиркорларда ўзлари истиқомат қилаётган (жойлашган) қишлоқ (маҳалла) ҳудудини биргаликда ободонлаштириш юзасидан ташаббусларнинг мавжудлиги;
“Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомига эгалиги билан боғлиқ мезонлар асосида шакллантирилиши назарда тутилган.
Қарорда қайд этилганидек, қишлоқларда (маҳаллаларда) амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳамда уларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларни туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларида ҳимоя қилади, ҳар бир қишлоқни (маҳаллани) ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тегишли қишлоқдаги (маҳалладаги) мавжуд имкониятлар, аҳолининг узоқ йиллар давомида шаклланган салоҳияти, тадбиркорлик муҳити ва “ўсиш нуқталари” инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Қарорга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, жойларда оқова сув хандақлари ва санитария иншоотларини барпо этиш, электр таъминотини, жумладан, трансформаторлар ва нимстанциялар ҳолатини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш, аҳолига газ ёқилғиси узлуксиз етказиб берилишини ташкил этиш, ички автомобиль йўллари, пиёдалар йўлаклари, транспорт тўхташ бекатлари ва бошқа йўл инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, йўлбўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация тизимларини барпо этиш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, ариқларни тозалаш ва фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни фойдаланишга киритиш, ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек, туризм объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, Қарорда ижтимоий соҳа, ичимлик суви таъминоти, оқова сув тизими ҳамда йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган маблағлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармалари орқали молиялаштирилиши, электр энергияси, табиий газ ва телекоммуникация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишларини молиялаштириш тегишинча “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган.
Дастурлар доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачилар этиб:
ичимлик суви таъминоти объектлари (ижтимоий шериклик лойиҳалари бундан мустасно) бўйича – “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” унитар корхонаси, соҳадаги ижтимоий шериклик лойиҳалари бўйича – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
ички автомобиль йўллари (Тошкент шаҳри кўчалари бундан мустасно) бўйича – Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси, Тошкент шаҳри кўчалари бўйича – Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;
электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари бўйича – тегишинча “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари ҳудудий филиаллари;
ижтимоий соҳа объектлари ва марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган бошқа объектлар бўйича – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари ҳамда вазирлик ва идоралар ҳузуридаги буюртмачи ташкилотлар белгиланди.
Шунингдек, Қарорда ички йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш билан боғлиқ ишларни бажариш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 30 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш, дастурлар билан қамраб олинган ҳудудлардаги газ истеъмолчиларига электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳамда ушбу истеъмолчиларни табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига улашни навбатсиз амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳам ўрин олган.
“Тараққиёт стратегияси” Маркази
Ахборот хизмати.