Бугун Тошкент шаҳрида «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “Ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик” мавзусидагиикки кунлик миллий конференция ишига старт берилди.
Ўзбекистонда давлат ва жамият бошқарувида, қонун устуворлигини таъминлашда ҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича тажриба алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган мазкур тадбирда парламент, давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг эксперт-мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.
Конференцияни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков очди ва олиб борди.
— Мазкур тадбир мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, нодавлат сектор фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари сафини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу институтнинг қонун ижодкорлиги ҳамда давлат ва жамият бошқаруви жараёнидаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган миллий қонунчилик ва қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилишда муҳим платформа сифатида хизмат қилади, — деди жумладан Элдор Туляков. — Шунингдек, ушбу икки кунлик тадбирда биз фуқаролик жамияти ташкилотларининг ижтимоий шериклик, жамоатчилик назорати ва волонтёрлик соҳаларида янада кенг қатнашишига қаратилган ёндашувларни ҳамкорликда ишлаб чиқишни устувор мақсад сифатида белгилаганмиз.
Анжуманнинг очилиш маросимида, шунингдек, USAIDнинг Ўзбекистондаги офиси масъули Дэйна Биган, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафаев, Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова, Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Авазбек Мадаминов ва бошқалар ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг ислоҳотлар жараёнидаги ўрни ва роли, хусусан, уларнинг қонун ижодкорлигида иштирок этиш имкониятлари, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва бошқа масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини баён этишди.
Миллий конференция ўз ишини пленар йиғилиш шаклида ўз ишини давом эттирмоқда. Унда “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг асосий йўналишлари”, “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий муҳитни шакллантиришда қонунчилик ва қонунчилик ташаббусларининг ўрни”, “Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлигида иштирок этиш имкониятлари”, “Ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” ва бошқа қатор мавзуларда тақдимотлар ўтказилиб, фикр-мулоҳазалар тингланади, баҳс-мунозаралар уюштирилади.
Эртага – конференциянинг иккинчи кунида эса, Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган тавсияларининг тақдимоти ўтказилиши назарда тутилган.
“Тараққиёт стратегияси”
маркази Ахборот хизмати