Жорий йилнинг 26-27 май кунлари “Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари” мавзусида IV анъанавий халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтиши назарда тутилган эди.
Бугун ушбу нуфузли халқаро анжуман Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўз ишини бошлади.
Мазкур тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Олий ва ўрта махсус таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Жаҳон банки, Конрад Аденауэр (Германия) жамғармаси каби қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, АҚШ, Германия, Россия, Жанубий Корея, Индонезия, Малайзия, Чехия, Польша, Болгария, Янги Зеландия ва Қозоғистон каби давлатларнинг нуфузли университетлари раҳбарлари, олимлар, мутахассис ва экспертлар иштирок этишмоқда.
Конференцияда сўз олганлар Ўзбекистонда рўй бераётган устувор иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни ўзида мужассамлаган Дастур – Ҳаракатлар стратегияси доирасида янги Ўзбекистонда ўтган тўрт йил мобайнида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтишди.
Ўз навбатида, ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу халқаро анжуман миллий ва халқаро экспертларнинг ўзаро тажриба алмашиш майдонига айлангани таъкидланди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ҳар йилги Давлат дастурларининг таҳлили жараёнида тўпланган тажриба навбатдаги стратегик концепцияларни ҳаётга жорий этишда муҳим ва долзарб аҳамият касб этиши эътироф этилди.
Халқаро конференцияни ташкил этишдан кўзланган устувор мақсад – тадбир доирасида шакллантирилган секциялар бўйича илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби, истиқболдаги стратегик йўналишлар бўйича иқтисодчи олимлар, тадқиқотчилар, етук амалиётчи ходимлар ва халқаро экспертлар муносабатларини умумлаштиришдир.
Анжуманни юқори савияда ташкил этиш мақсадида етакчи “Ақл маркази” ҳисобланган “Тараққиёт стратегияси” марказининг тажрибасига таянилмоқда.
Элдор Туляков, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори:
– Мазкур халқаро анжуман Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналиши – Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари мавзусига бағишлангани билан ҳам алоҳида аҳамиятга молик.
Боиси, жадал ривожланаётган дунёга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам принципиал жиҳатдан янги иқтисодий сиёсат, барча йўналишларда катта ўзгаришлар учун янги имкониятлар топишга қаратилган фаол иқтисодий ислоҳотлар зарур.
Шу маънода, Ҳаракатлар стратегияси мана тўрт йилдирки, мамлакатда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва ҳимоялаш, энг асосийси, халқни рози қилиш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш йўлида муҳим ўрин тутиб келмоқда.
Ҳаракатлар стратегияси билан ўтган тўрт йил ичида Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар ва халқаро молия институтлари билан муносабатлардаги ёндашуви ўзгартирилиб, олиб борилаётган макроиқтисодий, жумладан, пул-кредит сиёсати ва банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлиги йўлга қўйилди.
Натижада, халқаро ҳамжамият, халқаро ташкилот ва молиявий институтлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди. Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) — Очиқ маълумотлар рейтингида жаҳон бўйича 44-ўринни, Марказий Осиё миқёсида 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, мамлакат дунёнинг бошқа нуфузли рейтингларида ҳам юқорилаб бораётганини кузатиш мумкин.
Умуман, кейинги вақтларда Ўзбекистон ўз иқтисодий сиёсатида халқаро хамкорликни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, валютани ва ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, банк, молия ва солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаш керак.
Ўйлайманки, бугунги халқаро анжуманда муҳокама қилинадиган қатор долзарб масалалар ҳам мамлакат иқтисодий тараққиёти йўлида ўзига хос ўрин тутади.
Конференцияда қуйидаги шўъбалар кесимида 2017-2021 йилларга мўлжалланган ислоҳотларнинг натижалари сарҳисоби ва истиқболли йўналишлардаги ислоҳотларнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган:
– Ўзбекистон Республкасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик ва изчил иқтисодий ўсишни янада мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар сарҳисоби ҳамда истиқболдаги тараққиёт одимлари;
– Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, реал сектор тармоқларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш асосида ҳудудларни барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари;
Қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, янги бозорларни ўзлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий интеграция, инфратузилма ва транспорт коридорларини кенгайтириш йўналишлари;
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат мигрантларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва муносиб иш ўринларини яратишнинг долзарб масалалари.
Конференция якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётини истиқболда ривожлантиришда илмий ва амалий аҳамиятга молик таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.