Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш юзасидан қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида ҳар йили қабул қилинаётган Давлат дастурларида аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг гендер тенглик тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган устувор чора-тадбирлар белгиланиб, изчил амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Тошкент вилоятида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги – USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури ҳамкорлигида “Қонунлар ижросини таъминлаш ва бюджетни шакллантиришда гендер ёндашуви” мавзусида ташкил этилган семинар-тренинг доирасида ушбу йўналишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда халқаро тажриба ва амалиёт масалалари таҳлил қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, USAID ташкилоти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган семинар-тренингнинг дастлабки кунида гендер тенглик борасидаги қонунчилик нормалари ва бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил сентябрь ойида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилингани эътироф этилди. Шунингдек, гендер тенглик бўйича институционал чоралар сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи янги Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси фаолияти ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Шу билан бирга, тадбирда USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури мутахассислари томонидан депутатлар учун гендер таълимининг долзарблиги, гендер ёндашувда иш олиб бориш сабоқлари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Хусусан, қонунчилик ижроси ва таъминотида гендер тенглигига риоя қилмаслик натижасида қандай муаммоли фактлар вужудга келаётгани, уларни келтириб чиқарувчи ҳолатлар ва сабаблар интерфаол услубда очиб берилди.
Шу билан бир қаторда, мазкур муаммоларни бартараф этишда Қонунчилик палатаси депутатлари олдида турган вазифалар муҳокама қилиниб, мисол тариқасида гендер тенглик соҳасини тартибга солувчи “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бугунги кундаги ижроси кўриб чиқилди.
Семинар-тренингнинг иккинчи кунида иштирокчиларга ораторлик ҳамда гендер тенглик масалалари бўйича лойиҳаларни тақдимот қилиш маҳорати, якунида эса “Муаммолар дарахти” ечими бўйича гуруҳларга бўлиниб ишланган ишлар тақдимотлари ўтказилди.
Қизғин бахс-мунозаралар тарзида кечган семинар-тренинг жараёнида халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида бир қатор таклифлар ва мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 28 май куни бўлиб ўтган ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясининг қабул қилингани ҳам алоҳида эътироф этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати