Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, БМТнинг Тараққиёт дастури ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш” мавзусида халқаро форум ўтказилди.
Онлайн шаклида ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, “Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО)нинг Марказий Осиё бўйича вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат ташкилотларнинг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Анжуманда БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил 25 сентябрдаги 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги резолюцияси ва ушбу ҳужжатда акс этган 17 та мақсад ва вазифалар юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.
Хусусан, БРМнинг иккинчи мақсади – озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда аграр соҳани барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш юзасидан Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар таҳлил этилди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, ер ва сув муносабатларини яхшилаш, агробизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кооперация ривожланишини қўллаб-қувватлаш, бозор механизмлари, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга қаратилган аграр ислоҳотлар, шунингдек, илмий ютуқлардан самарали фойдаланиш ва кадрлар салоҳиятини яхшилаш ишлари аниқ чора-тадбирларга асосланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Давра суҳбатида сўз олган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда барқарор ривожланиш бўйича глобал мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди:
— Эътироф этиш керак, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш мақсадида давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан қиймати 1,2 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ҳудудда замонавий агрохизмат марказларини ташкил этиш учун Жаҳон банкининг 500 миллион долларлик маблағи жалб қилинди.
Ўз навбатида, Барқарор ривожланиш бўйича глобал мақсад ва вазифалар Ўзбекистонда 2017 йилда қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад-вазифалари билан тўлиқ ҳамоҳанг эканини айтиб ўтиш керак.
Шундан келиб чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралиб, Президентнинг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги каби қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, Ўзбекистон учун қишлоқ хўжалигида кластер услубини қўллаш илк қадам бўлди. Қишлоқ хўжалигига кластерларни жорий этиш 2018 йилда қабул қилинди. Кластерларни жорий қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун қайта ишлаш ва логистика марказларини ривожлантиришга йўналтирилган. Айни вақтда мамлакатда пахта, ипакчилик, мева-сабзавот маҳсулотлари, гўшт ва балиқ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Халқаро форумда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг асосий йўналишлари ҳам Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун экани қайд этилди. Мазкур Стратегиянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигининг рақобатдошлигини ошириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришга қаратилган. Яъни, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қулай агросаноат иқлими ва қўшилган қиймат занжирини яратиш, соҳани бошқаришда давлат ролини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, давлат бошқарувининг замонавий тизимини ривожлантириш ва бошқа стратегик устувор вазифалар қамраб олинган.
Форум якунида муҳокама қилинган мавзулар юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддиларнинг жавоблари тингланди. Ўз навбатида, озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш соҳасидаги сиёсатга тизимли ёндашув, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқариш, ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш, мавжуд муаммолар ечими ва соҳани ривожлантириш истиқболлари юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати