Жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.
Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисида БМТнинг махсус резолюциясини қабул қилишга оид ташаббуси доирасида ташкил этилди.
Унда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси Президенти Питер Лорд Баунесс, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси Бош котиби Алтинбек Мамаюсупов, хорижий мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари ва аъзолари, Ёшлар парламентлари, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, ННТ, ОАВ вакиллари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари экспертлари анъанавий ва онлайн тарзда иштирок этишди.
Тадбир аввалиа Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг форум иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ташаббуси билан биринчи марта ташкил этилаётган мазкур форум глобал мақсадларга эришишда парламентларнинг иштирокини муҳокама қилиш, парламентлараро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун самарали мулоқот майдони бўлди. Хусусан, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистон учун ҳам муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб, кейинги беш йилда ушбу масала Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Шу боис, мазкур мақсадларга ҳамоҳанг равишда 2018 йилда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар, уларга оид индикторларнинг тасдиқлангани, миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилгани ҳамда тегишли “Йўл харитаси” тасдиқлангани бу борадаги ишларни тизимли тарзда олиб бориш имконини бермоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида деярли барча муҳим ижтимоий-иқтисодий соҳаларни кейинги беш, ўн йилда ривожлантириш истиқболларини белгиловчи стратегия ва концепциялар қабул қилиниб, изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Форумда иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз фикр-мулоҳазаларини шундай баён этди:
— 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун экани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масаласини ўз ривожланиш стратегиясининг муҳим платформаси, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги маърузасида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик жамияти институтлари нуфузини кучайтириш, Марказий Осиёдаги барқарорлик, гендер тенглиги, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида мамлакатда амалга оширилган ишлар эътироф этилди.
Ўз навбатида, давлат раҳбари томонидан минтақавий ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, инсон ҳуқуқларига риоя этишни қўллаб-қувватлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш каби долзарб масалалар юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Шу каби ва бошқа ташаббуслар Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлари ва изчил амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг энг муҳим йўналишлари ифодаси бўлиб, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда глобал пандемия туфайли дунё мамлакатларида нафақат соғлиқни сақлаш тизимлари, балки иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳам оғир инқирозли вазият юзага келди. Шундан келиб чиқиб, пандемиядан кейинги тикланиш ва барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожланишда БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари, шунингдек, давлатлараро халқаро ҳамкорлик масалаларини қайта кўриб чиқиш, мавжуд шароитга мослаштирилган янги дастурларни қабул қилиш ва изчил амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу маънода, бугунги халқаро форумда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги минтақавий ва глобал даражада тараққиётни режалаштириш, бюджетни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича қарорларни аниқлаш масалаларида кўплаб давлатлар вакиллари билан ўзаро тажриба алмашиш имконияти яратилгани айни муддао бўлди.
Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган ҳамда дунё парламентлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган мазкур нуфузли халқаро анжуман глобал пандемиянинг оғир оқибатларини бартараф этиш, иқтисодий ўсиш самарадорлигини ошириш, пировардида, Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда ўзига хос ўрин тутади.
Шу билан бирга, форумда ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда эришилган ютуқ ва имкониятларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, 2020 йилда БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ЭКОСОС) бошчилигида ўтказилган олий даражадаги сиёсий форумда Ўзбекистоннинг БРМни амалга оширишга доир биринчи Ихтиёрий миллий ҳисоботи тақдим этилди. Ўзбекистон илк маротаба барқарор ривожланиш бўйича олий даражадаги сиёсий форумга ушбу шарҳни тақдим этган 49 та давлат сафидан жой олди.
Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам муносиб баҳоланмоқда. Хусусан, Бертельсман фондининг 2020 йилги ҳисоботида Ўзбекистон БРМ кўрсаткичларига эришиш бўйича 193 та мамлакат орасида 66-ўринни эгаллади. Қолаверса, етакчи халқаро молия тузилмалари эътирофига кўра, Ўзбекистоннинг иқтисодиёти барқарор ўсиб бормоқда.
Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2020” ҳисоботида ҳам Ўзбекистон бизнес муҳитини яхшилаш бўйича энг юқори натижаларни кўрсатган 20 та мамлакат қаторига киритилди.
Амалий таклиф ва ташаббусларга бой тарзда ўтган икки кунлик халқаро форум якунида иштирокчилар томонидан белгилаб олинган мақсад ва вазифаларни ўз вақтида амалга оширишда барча бирдек бирдамликда ҳаракат қилишига келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати