“Тараққиёт стратегияси” марказида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтган тадбирга бир гуруҳ фаол журналистлар таклиф этилдилар.
– Кейинги вақтларда мамлакатимизда ахборот соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – деди Марказ раҳбари Элдор Туляков тадбирни очар экан. – Ўз навбатида, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам юртимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини кенг жамоатчиликка ҳозиржавоблик билан етказиб бориш баробарида, жойлардаги ижтимоий муаммолар, ечимини кутаётган масалаларга давлат органлари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётгани диққатга сазовордир.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари ходимлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасидаги Давлат дастурлари ижросини фаол ёритиб келишаётгани, бу борада кўплаб журналистлар Марказимиз билан доимий ҳамкорлик ўрнатишганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Мен жамоамиз номидан сизларни, сизлар орқали барча матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг фидойи ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этаман. Барчаларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, омад ва муваффақиятлар, юксак ижодий ютуқлар тилайман.
Тадбир сўнггида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ журналистларга Марказнинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмат