Жорий йилнинг 25 июнь куни Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллигига бағишланган “Хитой ва Ўзбекистон тараққиётида янги босқич” мавзусида халқаро онлайн симпозиум ташкил этилди.
Онлайн симпозиумда Хитой коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими олтинчи дирекцияси директори ўринбосари Ли Цзюньфу, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Валерий Тян, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санжар Валиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Ўктам Исломов, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда Ўзбекистондаги мавжуд 5 та сиёсий партия вакиллари ва Хитой ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори ўринбосари Цзинь Чжэ ва бош илмий ходими Су Чан, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним сўнгги йилларда ХХР раиси Си Цзиньпин ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳар томонлама стратегик алоқалари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, ўзаро сиёсий ишонч изчил мустаҳкамланиб, кўп қиррали амалий ҳамкорлик чуқурлашмоқда. Натижада, маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро алоқалар ва минтақалараро ҳамкорлик кенгаймоқда.
Хусусан, узоқ муддатли ҳамда самарали Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг асосий тамойиллари кўплаб ҳужжатларда ўз аксини топган. Жумладан, “Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация”, “Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома”, “Ўзбек-Хитой ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисидаги қўшма декларация”, Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув битими, Халқаро автомобиль транспрт йўли тўғрисидаги битим каби 220 дан ортиқ ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон-Хитой муносабатлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ҳам самарали ривожланиб бормоқда. Бу борада ШҲТнинг 2002 йилги саммитида имзоланган Хартия ташкилот фаолиятининг дастурий-меъёрий ҳужжати бўлиб, унинг ривожланишига катта туртки берди. Мазкур ҳужжат нафақат хавфсизлик соҳаси, балки савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳам назарда тутади.
Маданий-гуманитар соҳада Ўзбекистон-ХХР муносабатларининг янги босқичга кўтарилишига нафақат савдо, коммуникация, балки туризм соҳаси ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистоннинг қадимий тарихий маданиятига оид ёдгорликлари ҳамиша чет эллик сайёҳлар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Ўзбек-Хитой муносабатларида туризм соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, 2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикасига Хитой фуқароларининг гуруҳ-гуруҳ бўлиб саёҳат қиладиган туристик мамлакат мақоми берилган. Хитойлик санъаткорлар ҳар икки йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида мунтазам қатнашиб келмоқда. Мамлакатимизда ўзаро маданий мулоқотни мустаҳкамлашга мўлжалланган Хитой маданияти кунлари, кино кунлари, бадиий кўргазмалар, фестиваллар ўтказилмоқда.
Шунингдек, симпозиум иштирокчилари томонидан икки мамлакат халқлари даражасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш, кўп қиррали тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Элдор Туляков,
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори:
— Барчамизга маълум, мамлакатларимиз 30 йилдан ошиқ вақт давомида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларининг тобора барча жабҳаларини қамраб олган бўлиб, икки мамлакат ўртасида ўрнатилган ўзаро ишончли алоқалар бу ҳамкорликнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларда терроризм, экстремизм, сепаратизм, наркотик ва ноқонуний қурол-яроғлар савдоси бўйича қарашларнинг муштараклиги кўзга ташланади.
Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кенг савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришни ўзаро манфаатдорлик ва тенгҳуқуқлилик тамойилларига асосланган иккитомонлама муносабатларни устувор йўналиш, деб ҳисоблайди. Иккитомонлама Савдо-иқтисодий битимга кўра, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик яратиш тартиби ўрнатилган. Кейинги уч йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасидаги шериклари орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб келаётгани ҳам фикримиз далилидир.
Жумладан, бу борада Ўзбекистоннинг товар экспорти 17,7%ни, хизматлар экспорти эса 12,8%ни ташкил этиб, савдо айланмаси 2017 йилга нисбатан 1,6 бараварга ўсганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ғоясини фаол қўллаб-қувватламоқда. Мамлакатимизнинг мазкур лойиҳага жалб этилиши барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, бутун Марказий Осиёга ижобий таъсир кўрсата оладиган муҳим транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг устувор мақсадларига эришиш нуқтаи назаридан муҳим саналади.
Ўз навбатида, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳам Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Хитой Халқ Республикасида фаолият кўрсатаётган қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусан, нуфузли “Ақл марказ”лари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Симпозиум якунида Хитой-Ўзбекистон алоқаларининг кенг истиқболлари ва яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро ёрдамнинг муносиб намунаси изчил давом эттирилиши таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати