• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН ЭРИШГАН ЮТУҚЛАР БЕЛГИЯНИНГ “DIPLOMATIC WORLD” ЖУРНАЛИДА ЧОП ЭТИЛАДИ

Жорий йилнинг 27 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Белгиянинг “Diplomatic World Institute” таҳлил маркази лойиҳа менежери Альберто Туркстра билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида, Марказ ижрочи директори Элдор Туляков меҳмонга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳияти, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириб борилаётган ислоҳотларнинг реал натижалари, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” марказининг мақсад-вазифалари, фаолият кўлами ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи, хусусан Бельгия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари турли соҳаларда муваффаққиятли ривожланиб бораётганлиги айтиб ўтилди.

Мулоқот жараёнида Альберто Туркстра “Diplomatic World Institute” таҳлил маркази томонидан Ўзбекистонда сўнгги йилларда Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида қизиқиш билдирилиб, юксак баҳо берилаётганлигини таъкидлади. Жумладан, ушбу ўзгаришлар юзасидан таҳлил марказининг нуфузли “Diplomatic World” журналида Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида мақола тайёрлашни режалаштираётганлигини маълум қилди.

Самимий ва дўстона мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув якунида Альберто Туркстра Ҳаракатлар стратегиясининг амалга ошишида марказ жамоасига муваффақиятлар тилаб, икки мамлакатнинг “ақл марказлари” ўртасида доимий тажриба алмашишни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Э.Туляков “Diplomatic World Institute” каби Европа Иттифоқининг етакчи “ақл марказлари” билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва мақолалар чоп этишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати