• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Мартинг ЧУНГОНГ
549 | 09 Авг. 2021 й.


Мартинг Чунгонг,

Парламентлараро иттифоқ бош котиби:

Мен шундай муҳим форумда қатнашаётганимдан жуда хурсандман. Сир эмаски, барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш жуда катта сиёсий ирода, куч-ғайратни талаб этади. Ўзбекистонда бу борада давлат, парламент ва жамоатчилик институтлари ўзаро ҳамкорликда ишлаётгани эътиборни тортади. Биз Ўзбекистон Президенти билан учрашдик. Шунингдек, Сенат раиси билан суҳбатлашдик. Парламентлараро ҳамкорликни изчил йўлга қўйишга улкан ҳисса қўшаётгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик билдиришни истар эдим.

Ҳамкасбларим Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасида жуда катта ишлар амалга оширилаётганини айтиб берган эди. Юртингизга келгач,  бу гап ҳақиқат эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва гендер тенглиги борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилаётгани эътиборга моликдир. Буларнинг барчаси  Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш, ёшлар муаммоларини ҳал қилишда яхши тажриба тўпланганини тасдиқлайди. Форумда шу тажриба ўрганилмоқда, таҳлил этиляпти. Зеро, барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга  самарали тадбиқ этиш учун биз глобал миқёсда парламентлараро ҳамкорликка эҳтиёж сезмоқдамиз.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси, яъни тажрибаси бор. Бу форум шу ҳикояни дунё парламентлари билан баҳам кўриш учун энг яхши имконият бўлди.

 

 


0
Похожие новости