Жорий йилнинг 9 август куни Марказий Осиё халқаро институти ташаббуси билан 5-6 август кунлари Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви натижаларига бағишланган “Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Язгули Маммедов, Қирғиз Республикаси стратегик тадқиқотлар миллий институти директори Уран Aхметов, Тожикистон Республикаси стратегик тадқиқотлар маркази директори Хуршед Зиёи, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбаев ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги қатор етакчи “таҳлил марказлари” вакиллари иштирок этган конференцияда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам иштирок этди.
Илмий-амалий конференцияда сўзга чиққанлар томонидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бу каби маслаҳатлашув учрашувларининг мунтазам ўтказилиши минтақа мамлакатлари тараққиёти йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кун тартибидаги масалаларни ўзаро очиқ ва конструктив фикр алмашиш ҳамда амалий таклифлар ишлаб чиқиш йўли орқали ечишга қаратилганлиги билан янада аҳмиятли эканлигини таъкидлашди.
2018 йилдан буён мунтазам тарзда ўтказиб келинаётган бундай форматдаги маслаҳатлашув учрашувлари натижасида Марказий Осиё давлатларида ўзаро савдо айланмаси ҳажми барқарор ўсиб, сармоявий алоқалар мустаҳкамланди. Хусусан, 2016-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро савдо айланмаси ҳажми қарийб икки баравар ўсиб, умумий қиймати 2,4 доллардан 5 миллиард долларгача ошганлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга, 2016 йилдан бошлаб рўйхатга олинган қўшма корхоналар сони 5 баробардан ортиб, жами 312 тадан 1600 га етган. Айниқса, савдо-сотиқ, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа кўплаб тармоқларида муҳим ҳамкорлик лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда.
Эътиборли томони, минтақадаги ижобий ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, БМТ Бош Aссамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш”, “Маърифат ва диний бағрикенглик”, “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” ва “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюцияларининг қабул қилиниши фикримиз далилидир.
Бундан ташқари, маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги алоқалар жадал ривожланмоқда. Хусусан, фан, таълим, туризм, маданият ва спорт каби соҳаларда турли тадбирларнинг ташкил этилаётгани, қардош халқларнинг тарихан яқин маданий-гуманитар алоқаларини янада мустаҳкамлашга имкон бермоқда.
Элдор Туляков, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори;
— Сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан дўстона конструктив алоқалар ўрнатиши, Марказий Осиё минтақасида ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини шакллантиришга йўналтирилган ташқи сиёсати тубдан ўзгарди. Хусусан, ўтган йиллар давомида ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган саъй-ҳаракатлар нафақат Марказий Осиё мамлакатлари шу билан бирга улкан салоҳиятга эга Евросиё минтақасидаги ижобий геосиёсий жараённи шаклланишида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Туркманистонда бўлиб ўтган навбатдаги маслаҳат учрашуви эса Тошкент ташаббуси билан бошланган минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичларини очиб беришга хизмат қилди. Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар, жумладан, мавжуд транспорт йўлаклари ва инфратузилмани ривожлантириш, Марказий Осиёда минтақа давлатлари иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун зарур бўлган кенг ва интеграциялашган транспорт тизимини яратиш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари электр энергиясини мувофиқлаштириш кенгашининг фаолиятини кучайтириш каби ташаббуслари долзарб аҳамият касб этади.
Шунингдек, экспертлар томонидан, Туркманистонда бўлиб ўтган учрашувлар якунлари Марказий Осиё давлатларининг минтақада тинчлик ва барқарор хавфсизликни таъминлаш учун ҳамкорликни чуқурлаштириш ва янада кенгайтиришга қатъий содиқлигини яққол намойиш этди. Буни Aваза саммити доирасида ўтказилган олий даражадаги учрашувлар, иқтисодий форум, миллий товарлар кўргазмаси ҳамда етакчи аёллар мулоқоти учрашувларидан ҳам билиш мумкин.
Конференция якунида Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлик борасида эришган ютуқлари билан биргаликда, минтақанинг еткачи “ақил марказлари” билан ҳамкорликда ҳали фойдаланиш мумкин бўлган улкан салоҳиятларни ишга тушириш, хусусан, энергетика ва санитария-эпидемиология соҳасидаги ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, парламент ва ёшлар масалалари борасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати