• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Юксак марраларга эришишда тўрт йиллик натижалар” номли рисола чоп этилди


Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатиб, эришилаётган натижаларни халқимиз билан бирга жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.

Дарҳақиқат, Ҳаракатлар стратегияси бугунги глобаллашув шароитида ер юзида туб ўзгаришлар кечаётган мураккаб бир вазиятда, Ўзбекистон учун сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг яқин истиқболга мўлжалланган муҳим миллий стратегик ҳужжатидир.

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, мазкур ҳужжат асосида қабул қилиниб келинган ҳар йилги Давлат дастурларининг қандай амалга оширилаётгани ва ижроси қай тарзда таъминланаётгани ҳақида бир қатор инфографик рисолалар ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланиб, миллий ва халқаро жамоатчиликка тақдим этиб келинмоқда.

Мазкур тўпламда ҳам Ҳаракатлар стратегияси доирасида 4 йил давомида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кузатилган муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни рақамлардаги қиёсий ифодаси ёритиб берилган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази

Ахборот хизмати