• Ўзбек
  • Давлат дастури
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Хорижий давлатлар ҳарбийлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижаси билан таништирилди


Жорий йилнинг 13 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида марказ ижрочи директори Элдор Туляков томонидан Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган, АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Бангладеш, Эрон каби бир қатор давлатларнинг ҳарбийлари учун 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган асосий ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Элдор Туляков ўз тақдимотида Ўзбекистон сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган ҳар бир йўналиш доирасида барқарор ўсиш суръатларига эришаётгани, энг асосийси, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасида бир қатор ҳаётий ташаббусларнинг амалга оширилиши натижасида фуқароларнинг турмуш фаровонлиги юксалаётган мамлакат сифатида халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, Ҳаракатлар стратегиясининг бешта йўналиши доирасида эришилган натижалар таҳлилига ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.

Тақдимот якунида Элдор Туляков иштирокчилар томонидан Ҳаракатлар стратегияси ижроси юзасидан, жумладан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстона алоқалар ривожининг кейинги босқичига қаратилган саволларга жавоб берди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати