2021 йилнинг 13-15 октябрь кунлари «Тараққиёт стратегияси» маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов Туркиянинг Анқара шаҳридаги Остим техника университети томонидан Турк Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Aгентлиги (ТİКA) билан ҳамкорликда ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.
2014 йилдан буён ҳар йили ташкил этилиб келинаётган мазкур халқаро конференция жаҳон иқтисодиёти, иқтисодий глобаллашув ва саноатлаштириш соҳаларида рўй бераётган жараёнларни таҳлил қилиш, Осиё ва Европа мамлакатларининг иқтисодиёт ва саноатлаштириш бўйича илғор тажрибаларини ҳамда ривожланаётган давлатларда иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий ютуқларини ўрганишга бағишланган бўлиб, унда бир қатор хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек дунёнинг етакчи университетлари ва таҳлил марказларидан экспертлар иштирок этишди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов мазкур халқаро конференциянинг «Давлатлар қандай муваффақиятга эришмоқда? Иқтисодий тараққиёт ва саноатлаштириш сиёсати», деб номланган сессиясида сўнгги беш йилда Ўзбекистонда иқтисодиёт ва саноат соҳаларидаги ислоҳотлар натижасида эришилган натижалар ва муваффақиятлар ҳақида маъруза қилди. Маърузада, Ҳаракатлар стратегиясининг асосий устувор йўналишларидан бири – миллий иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга қаратилганлиги ҳамда мазкур соҳада салмоқли натижаларга эришилганлиги ҳақида сўз борган. Хусусан, маърузачи Ўзбекистонда саноатлаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши натижасида 2020 йилга келиб ялпи ички маҳсулотда саноат 27,4%, хизматлар эса 38,8% ни ташкил қилганлигига ҳамда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 баробарга ошганлигига (2020 йилда – 369 трлн.сўм) эътибор қаратди. Шунингдек, ўтган 2017–2021 йиллар давомида ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши таъмиланганлиги, хорижий давлатлар билан ташқи савдо ҳажмининг ўсганлиги қайд этилди.
Конференция якунида иштирокчилар томонидан замонавий иқтисодиётда рақобатбардошликни таъминлаш ҳамда саноатлаштиришда янги технологиялар, рақамлаштириш ва ахборот технологияларини кенг жорий қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати