2021 йилнинг 29 ноябридан 7 декабрига қадар БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн бошчилигидаги делегация вакиллари Ўзбекистонда бўлиб, Ўзбекистоннинг терроризмга қарши кураш соҳасидаги қонунлари, сиёсати ва амалиётининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
2021 йил 7 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида ушбу ўрганиш натижалари якунига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Брифингда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура масъуллари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий суд ва Конституциявий суд вакиллари ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, бир ҳафталик ўрганиш жараёнида махсус маърузачи Ўзбекистондаги бир қатор вазирлик ва идораларга ташриф буюриб, Ўзбекистон Жиноят кодексида мавжуд бўлган — терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, экстремистик материалларни сақлаш ва тарқатиш ҳамда Конституциявий судга путур етказишга уринишлар каби бир қатор қоидаларни диққат билан ўрганиб чиқди.
Махсус маърузачи бугунги кунда инсон ҳуқуқлари бўйича глобал миқёсда фаолият юритиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ саналиши ҳақида тўхталиб, ҳозирги COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон бундай ташрифларни самарали ўтказишга имконият яратгани учун ҳукуматга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, фаолияти ўрганилган ташкилотларда мулоқотга нисбатан конструктив ёндашув бўлганлиги ҳамда кўплаб масалалар бўйича шаффоф ва очиқ мулоқот ўтказилганлигини юқори баҳолади.
Шу билан бирга, у терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасидаги сўнгги конструктив ўзгаришларга қарамасдан, ички қонунчиликдаги терроризм билан боғлиқ жиноятлар бўйича муҳим қисмларни такомиллаштириш борасида бошланган ислоҳотлар изчил давом эттирилиши лозимлигини таъкидлади.
У Ўзбекистоннинг “Меҳр” операцияси доирасида фуқароларни мамлакатга қайтариш, реабилитация ва реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади. Терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги бу каби янги ёндашувларни алоҳида қайд этди. Ушбу тажриба жаҳон ҳамжамияти учун янгилик бўлганлигини таъкидлаб, ташкилот фаолиятида Ўзбекистон тажрибасини бошқа давлатларда ҳам кенг қўлланилишини таклиф сифатида киритилишини маълум қилди.
Махсус маърузачи ўзининг дастлабки хулосалари якунида ҳисобот учун зарур бўлган барча масалалар бўйича Ўзбекистон билан кўтаринки руҳдаги ижобий мулоқот бўлганини таъкидлади. У ҳукуматнинг репатриация ва реинтеграция соҳасидаги ишларига юқори баҳо берди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати